Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЯНА 6 НАФАР САМАРҚАНДЛИК ЎЗБЕКИСТОН ФУҚАРОСИ БЎЛДИ

ЯНА 6 НАФАР САМАРҚАНДЛИК ЎЗБЕКИСТОН ФУҚАРОСИ БЎЛДИ

Самарқанд вилояти ҳокимлигида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 28 ноябрдаги фармонига кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган 6 нафар юртдошимизга фуқаролик паспорти тантанали равишда топширилди.


Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Худойбердиев ва бошқалар инсон манфаатлари йўлида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар юртимизда яшаётган ҳар бир шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, фаровонлигини оширишга хизмат қилаётганини таъкидладилар. Мамлакатимизда истиқомат қилиб, давлатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган, лекин фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролигининг берилиши уларнинг конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқларидан тўла фойдаланишларига имконият яратмоқда.

    

Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи, полковник Б.Алиевнинг маълум қилишича, 2017 йилда 27 нафар самарқандликларга, Президентимиз фармонига кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги берилди.

Йил давомида фуқаролик беришни сўраб 420 дан ортиқ киши мурожаат қилган. Уларнинг ҳужжатлари тегишли тартибда кўриб чиқилмоқда.



Охирги ўзгариш: 04/01/2018 14:54.   Кўрилганлиги: 1218
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/2017-yilda-27-nafar-samarqandlik-ozbekiston-fuqarosi-boldi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.