
Самарқандда VIII Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ҳудудий ярмаркаси бўлиб ўтди.
Президентимизнинг 2008 йил 15 июлдаги “Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда Самарқанд, Тошкент, Қашқадарё, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги илмий тадқиқот институтлари сингари ўттиздан ортиқ ташкилот иштирок этди.
Кўргазма иштирокчилари томонидан саноат, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика, информацион технологиялар ҳамда илм-фан соҳасидаги 150 инновацион технология, ишланма ва ғоялар намойиш этилди.
Шунингдек, улар бу борада амалга оширилаётган ишлар бўйича ўзаро тажриба алмашиш, истиқболдаги вазифаларни белгилаш, илмий ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда инновацион лойиҳаларга талабгорлар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш имконига эга бўлди.
Тадбирда фермер хўжаликлари, саноат корхоналари, ташкилотлар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари билан технология ҳамда ишланмалар муаллифлари ўртасида шартномалар имзоланди. Вилоятдаги тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган лизинг хизматлари ҳақида маълумот берилди.
Кўргазма якунида тармоқ ва соҳаларни иқтисодий ривожлантиришга қаратилган янги техника ва технологиялар, илмий ишланма ва ғоялар танлаб олиниб, уларни амалиётга татбиқ этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.