
Самарқанд шаҳрида 35 та фаввора мавжуд. Уларнинг иккитаси нурли-мусиқали, 31 таси нурли, иккитаси оддий фавворалардир. Кейинги бир йилда шаҳарда битта янги фаввора қурилди, иккитаси реконструкция қилинди.
Шифокорларнинг таъкидлашича, фаввора инсон саломатлигига ижобий таъсир кўрсатади. Дам олувчига ҳузур бахш этиб, чарчоқни чиқаради, асабни тинчлантиради ва кайфиятни кўтаради. Кечқурунлари фаввора жилосига тикилиб, ундан баҳра олган кишининг қон айланиш тизими ва мия фаолияти яхшиланади. Сув бўйида ором олган киши енгил тортади ва тетиклашади. Шу боис фавворалар атрофи бугун севимли масканга айланган. Бу эса гўзал ва бетакрор фаввора яратиш баробарида, улар атрофини ҳам ободонлаштириш, кўкаламзорлаштиришни тақозо этади.
Бу борада ҳам Самарқандда салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, майсазор (газон) ва гулзор барпо этиш, дарахтларга шакл бериш, каштан, япон сафораси, лола дарахти, қрим соснаси, қора сосна кўчатларини экиш ва парваришлаш тажрибаси шаклланди.
Бугунги кунда Самарқанд шаҳрида 18,2 минг кв.м кўкаламзорлаштирилган майдон бўлиб, жумладан, 15,3 минг квадрат метр майдонда яшил майсазор ташкил этилган. 86 012 туп манзарали ва игна баргли дарахтлар мавжуд. Жорий йилнинг ўтган тўрт ойида 15 туп қрим қарағайи, 1000 туп можжевельник, 282 туп бутасимон ўсимликлар ва бошқа ноёб дарахт кўчатлари ўтқазилди.
Фавворалар сайли Самарқанд шаҳридаги Кўксарой ва Театр майдонларида, Амир Темур номли, Университет хиёбонларида, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги майдонда, Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳайкаллари ўрнатилган ҳудудда, “Шоирлар боғи” ва Самарқанд темир йўл вокзали майдонидаги фавворалар атрофида ўтказилади.
Соат 16.00 дан бошлаб ушбу масканларда таниқли санъаткорлар, ёш ижрочилар, бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг чиқишлари таъминланади. Опера ва балет саҳналари кўринишлари ҳам намойиш этилади, оммавий рақс, турли викторина ва танловлар, беллашувлар ўтказилади. Халқ сайллари ташкиллаштирилади.
Сайллар ўтказилаётган фавворалар олдида таниқли шоирлар тадбир мазмунига мос бўлган шеърлар билан чиқиш қиладилар.
Тадбирлар жараёнида фавворалар атрофида таниқли мусаввирлар ёш рассомлар учун мастер-класслар ўтади, мавзуга оид расмлари кўргазмалари намойиш этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 5
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.