
Самарқанд шаҳри, Концерт зали, 2014 йил 2 декабрь
Ассалому алайкум, азиз юртдошлар!
Қадрли тантана иштирокчилари!
Барчамиз учун муқаддас саналган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси шу юрт, ушбу заминда яшаётган ҳар бир инсон учун ўзгача фахр-ифтихор ва юксак ғурур билан нишонланадиган табаррук айём ҳисобланади.
Ҳар бир инсон эркин ва озод яшашни, фаровон турмуш кечиришни истайди, Давлатга суяниб, ҳар томонлама кафолатланган ҳақ-ҳуқуқларидан тўлақонли фойдаланишга интилади.
Ана шу нуқтаи-назардан шахсан Юртбошимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов ташаббуси билан Бош Қомусимиз лойиҳаси 1991 ва 1992 йилларда икки маротаба умумхалқ муҳокамасига қўйилиши, билдирилган 6 мингдан зиёд таклифлар инобатга олинган ҳолда пишиқ ва пухта ишлаб чиқилганлиги унинг халқчиллиги ва ҳаётийлигини таъминлади.
Дунёнинг кўплаб минтақалари, ҳаттоки айрим ривожланган давлатларда сиёсий парокандалик, иқтисодий инқироз юзага келиб, тобора ривожланиб бораётганлигини барчамиз кўриб, таҳлил қилиб бормоқдамиз.
Ана шундай оғир шароитга қарамасдан мамлакатимиздаги иқтисодий барқарорлик ва юксалишлар салмоғи кундан-кунга ортиб бормоқда.
Ишлаб чиқаришнинг барча соҳалари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка берилаётган имтиёз ва приференциялар кўламининг йилдан-йилга кўпайиб бориши натижасида вилоятимизда охирги 10 йилда ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқариш ўртача 9-10 фоизга ўсиб, иқтисодиётдаги кичик бизнеснинг улуши 83,4 фоиздан ошганлиги фикримизнинг ёрқин далилидир.
Бугунги кунда вилоятимизда ишлаб чиқарилаётган 50 турдан зиёд маҳсулотлар дунёнинг 25 дан ортиқ давлатларига экспорт қилинмоқда.
Қурилиш ва бунёдкорлик ишлари кўлами янада кенг қулоч ёйиб, йил давомида 1 127 та оила янги намунавий қишлоқ уйларига ҳамда 1024 та оила шаҳарларда қурилаётган замонавий кўпквартирали уй-жойларга эга бўлдилар.
Азиз тадбир иштирокчилари!
Поёнига етиб бораётган “Соғлом бола йили”да жами 104,6 млрд сўмлик бюджет маблағлари сарфланиб, 174 та ижтимоий соҳа муассасаларида қурилиш, таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Жумладан, 5 та туманда марказий шифохона, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ва вилоят онкология диспансери реконструкция қилинди.
66 та умумтаълим мактаби, 18 та касб-ҳунар коллежи реконструкция қилинди ва капитал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.
Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 4 та мусиқа ва санъат мактаблари, 8 та спорт заллари, 1 та ёпиқ сузиш ҳавзаси янгитдан қурилди, 4 та спорт иншооти капитал таъмирланди.
Шунингдек, аҳоли саломатлигини сақлаш, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, таълим, маданият ва спорт соҳаларида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилди.
Ургут, Пайариқ ва Тайлоқ туманларида янги истироҳат боғлари ва замонавий амфитеатрлар барпо қилинди.
Муҳтарам Президентимизнинг июнь ойида ўтказилган “Ўзбекистонда Озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим захиралари” мавзусидаги халқаро конференциядаги маърузаларида таъкидлаганларидек, “Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда 840 миллиондан ортиқ киши, яъни деярли ҳар саккиз одамнинг бири тўйиб овқатланмаётган бир пайтда мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи Давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Буни юракдан ҳис қилган вилоятимиз деҳқон ва фермерлари эл дастурхонини тўкин қилиш борасида заҳматли меҳнат қилдилар.
Уларнинг фидокорона меҳнатлари самарасида 700 минг тоннага яқин ғалла етиштирилиб, сувли майдонларда ҳосилдорлик ўртача 61,5 центнерга етказилди.
Пахтачилик соҳасида шартномавий режа ошиғи билан бажарилиб, олинган
даромад
253,3 млрд сўмга тенг бўлди.
Шунингдек, сабзавот ва боғдорчилик, узумчилик, чорвачилик ва паррандачилик соҳасида ҳам ўсиш сурати таъминланди.
Сабзавотнинг 30,3 фоизи, меванинг 33 фоизи, узумнинг 21,1 фоизи, сутнинг 38,5 фоизи ўзимизда қайта ишланаётгани бу соҳага катта эътибор берилаётганидан далолатдир.
Қадрли тантана иштирокчилари!
Ўз фарзандининг бахтини кўриш, унинг ютуқларидан фахрланишдек эзгу қадрият бизга ота-боболаримиздан ўтган, десак муболаға бўлмайди.
Шу ўринда ёшлар тарбияси, уларнинг билим олишлари учун яратиб берилган имкониятлар бугунги кунда ўз мевасини бермоқда.
Келажагимиз эгалари бўлган вилоятимиз ёшлари ўртасида 10 нафар жаҳон чемпионлари,
15 нафар Осиё чемпионлари, 31 нафар фан олимпиадалари ғолиблари, 68 нафар номдор стипендиантлар борлиги уларнинг
нақадар ғайрат ва шижоат эгалари эканлигидан далолат беради.
Бугунги кунда бандлиги таъминланган 53 857 нафар коллеж битирувчиларининг 26 384 нафарини қизлар ташкил қилади. Банклар томонидан коллеж битирувчиларига 24,5 млрд сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилганлиги уларнинг ҳаётда тезда ўз ўринларини топишларида дастлабки таянч вазифасини ўтади.
Бугунги кунда ана шундай ютуқ ва муваффақиятларни қўлга киритишимизда бизга кўмакдош бўлган вилоятимиздаги 210 минг нафардан зиёд азиз фахрий отахону-онахонларимизнинг меҳнатларини юксак қадрлаймиз ва уларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Ана шундай ютуқ ва муваффақиятларни санаб ўтиш асносида Муҳтарам Юртбошимизнинг қуйидаги эътирофларини эслаш ўринли, деб ўйлаймиз:
- “Аввало, барчамиз бир ҳақиқатни англаб, тушуниб бормоқдамиз – бугун жамиятимизда қандай ютуқ ва марраларга эришаётган бўлсак, буларнинг пойдеворида Конституциямиз, буюк ҳаёт қомусимиз турибди”.
Азиз тантана иштирокчилари!
Инсон шаъни, унинг қадр-қиммати юксак эъзозланаётган диёримизда Ватан равнақи, унинг тараққиёти ва гуллаб-яшнаши йўлида қилинган фидокорона меҳнат албатта рағбат топади.
Жорий йилда мустақиллигимизнинг 23 йиллиги ва бир қатор касб байрамлари муносабати билан халқ хўжалигининг турли соҳаларида самарали меҳнат қилаётган 31 нафар юртдошларимиз Давлатимизнинг юксак унвонлари, орден ва медаллари билан тақдирландилар.
Анъанага биноан бугун ушбу мукофотларни ўз эгаларига топширамиз.
Қадрли юртдошлар!
Барчамиз Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашларига сайловлар арафасида турибмиз.
Ўйлаймизки, барча самарқандликлар Бош Қомусимизда белгилаб қўйилган ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда сайловларда фаол иштирок этадилар ва унинг демократик принципларга тўлақонли амал қилган ҳолда ўтишини таъминлашга яқиндан ёрдам берадилар.
Ушбу муҳташам залга ўз юртини чин дилдан севган, унинг равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилаётган, юксак маънавияти ва интеллектуал қобилияти билан бошқаларга ибрат бўлаётган азиз инсонлар таклиф этилган.
Шу боис, аввало, Сизларни ва Сизнинг тимсолингизда бутун вилоятимиз аҳлини Конституциямизнинг 22 йиллиги билан чин дилдан табриклаймиз.
Барчамизни хоклари Самарқандда қўним топган буюк саркардалар, алломалар ва азиз-авлиёларнинг руҳлари қўлласин.
Сизларга оилавий бахт ва мустаҳкам соғлик тилаймиз.
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин.
Байрамингиз муборак бўлсин!
Эътиборингиз учун раҳмат!
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.