Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ТАШАББУСКОР ҚИЗЛАР ТАНЛОВИ

ТАШАББУСКОР ҚИЗЛАР ТАНЛОВИ

Самарқанд шаҳрида “Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси-2016” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси, марказий банк, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармалари ва “Тадбиркор аёл” уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда 48 нафар тадбиркор қиз иштирок этди.

Таъкидлаш лозимки, 2015-2016 ўқув йилида вилоятдаги касб-ҳунар коллежларини 27 минг 463 қизлар битириб, уларнинг 2 минг 730 нафари тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган. Танловнинг шаҳар ва туман босқичларида 400 нафар қиз ўзининг бизнес-режалари билан иштирок этди.


Танловнинг вилоят босқичи натижаларига кўра, “Сервис соҳасида энг яхши тадбиркор қиз” йўналишида Пахтачи автомобиль ва йўллар касб-ҳунар коллежи битирувчиси Ситора Файзуллаева, Қўшработ маиший хизмат коллежи битирувчиси Моҳинур Сағдуллаева, “Ишлаб чиқариш борасида энг яхши тадбиркор қиз” йўналишида Самарқанд банк коллежи битирувчиси Раббона Исматзода, Оқдарё хизмат кўрсатиш коллежи битирувчиси Моҳинур Тўхтаева, “Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги энг яхши тадбиркор қиз” йўналишида Мойбулоқ агротадбиркорлик ва сервис касб-ҳунар коллежи битирувчиси Феруза Мусурмонова ва Иштихон педагогика коллежи битирувчиси Ёрқиной Исмоилова ғолибликни эгаллаб, танловнинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.


Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Раббимова иштирок этди.


Киритилган вақти: 28/07/2016 19:06.   Кўрилганлиги: 2057
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/events/tashabbuskor-qizlar-tanlovi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.