Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

СПОРТЧИ АЁЛЛАР – СОҒЛОМ ОНАЛАР ДЕМАКДИР

СПОРТЧИ АЁЛЛАР – СОҒЛОМ ОНАЛАР ДЕМАКДИР

Самарқанд шаҳрида вилоят хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан “Аёллар спорт фестивали”нинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси юзасидан ўтказилган фестивалда туман, шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 200 га яқин хотин-қизлар иштирок этди.


Фестивалнинг очилиш маросимида Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Ш.Нурматова, вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Раббимова сўзга чиқиб, аёллар ўртасида спортни тарғиб қилиш оналар саломатлиги, оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилганини таъкидлади.


– Оммавий спорт тадбирларининг доимий равишда ўтказиб борилиши туфайли спорт билан шуғулланувчи хотин-қизлар сони йилдан-йилга кўпайиб бормоқда, – деди Н.Раббимова. – Мисол учун, ўтган йили мазкур фестивалда 700 дан ортиқ аёллар иштирок этган бўлса, бу йил уларнинг сони 800 дан ошди. Маҳаллаларда ташкил этилган эъзозли онахонлар, спортчи аёллар клублари йилдан-йилга кўпаймоқда. Бу йилги фестивалда 60 ёшдан ошган онахонларнинг иштироки ушбу клублар фаолияти изчиллигидан дарак беради.


Фестивалда ҳаваскор спортчи хотин-қизлардан иборат жамоалар спортнинг етти тури бўйича ўзаро беллашди. Ҳакамлар барча турлар бўйича спортчиларнинг натижаларини умумлаштириб, ғолибларни эълон қилди.


Унга кўра, биринчи ўрин Самарқанд шаҳри, иккинчи ўрин Каттақўрғон шаҳри, учинчи ўрин эса Самарқанд тумани хотин-қизларига насиб этди.



Охирги ўзгариш: 13/08/2016 15:33.   Кўрилганлиги: 2029
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/events/sportchi-ayollar-soglom-onalar-demakdir

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.