Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“САМАРҚАНД ШИРИНЛИКЛАРИ”

“САМАРҚАНД ШИРИНЛИКЛАРИ”

Янги йил байрами муносабати билан Самарқанд шаҳрида анъанавий «Самарқанд ширинликлари» кўрик-танлови ўтказилди. 

Танлов халқимизга хос бўлган меҳмоннавозлик анъаналарини давом эттириш, жумладан, азалий миллий қадриятларимизни янада ривожлантириш, айниқса, ширинпазлик касбининг ёш авлод томонидан давом эттирилишига эришиш ҳамда аҳоли байрам дастурхони тўкин-сочинлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.


Кўрик-танловда вилоятнинг шаҳар ва туманларидан келган иштирокчилар, вилоят бошқармалари, олий ўқув юртлари, Самарқанд шаҳридаги ресторанлар, ширинлик тайёрловчи хусусий тадбиркорлар, бозорлар, савдо мажмуалари олти йўналиш бўйича ўз маҳсулотлари билан қатнашди. Унда ҳар бир маҳсулотнинг тайёрланиш усуллари, шифобахш ва инсон саломатлиги учун муҳим жиҳатлари ҳақида маълумот берилди.


– Бу галги танловга оиламиз билан ўн беш турга яқин торт ва байрам пишириқлари билан иштирок этяпмиз, – дейди «Хуршида ширинликлари» оилавий корхонаси раҳбари Хуршида Ҳақбердиева. – Мақсадимиз фақат ғолиблик эмас, балки аҳоли байрам дастурхонини ўз маҳсулотларимиз билан бойитиш.


Кўрик-танловда барча йўналишлар бўйича ғолиблар аниқланди. Хусусан, «Байрам тортлари ва пирожнийлари» йўналиши бўйича вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси, «Байрам ва тўй маросимлари учун ширин пишириқлар» йўналишида Каттақўрғон тумани, «Мевалар ва шифобахш гиёҳлардан тайёрланган шарбатлар» номинациясида Самарқанд давлат университети, «Мевали мурабболар ва шиннилар» йўналишида Самарқанд шаҳар маҳаллалари, «Мева қоқи (туршак)лари ва майиз турлари» бўйича Самарқанд қишлоқ хўжалик институти, «Асал турлари» номинацияси бўйича эса Нуробод тумани вакиллари биринчи ўринни эгаллади.


Ғолиблар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди. Танлов якунида маҳсулотларнинг савдо ярмаркаси бўлиб ўтди.

Шунингдек, тадбир доирасида вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия ҳамда вилоят прокуратураси ташаббуси билан шаҳар ва туманлардан келган 400 нафардан ортиқ кам таъминланган оилалар фарзандларига, жорий йилда васийлик тайинланган болалар, ички ишлар идоралари профилактикаси назоратида турган болаларга ҳамда хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган хизматчилар фарзандларига ҳомийлар томонидан кийим-кечаклар берилди.


Тадбирда вилоят ҳокими З.Мирзаев иштирок этди.


Охирги ўзгариш: 31/12/2014 09:02.   Кўрилганлиги: 3345
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/events/samarqand-shirinliklari

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.