Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНД МЕДИЦИНА ИНСТИТУТИДА УЧРАШУВ-МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ

САМАРҚАНД МЕДИЦИНА ИНСТИТУТИДА УЧРАШУВ-МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ

Вилоят ҳокими З.Мирзаев Самарқанд медицина институтининг профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлари билан учрашув-мулоқоти бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими кейинги йилларда мамлакатимиз, хусусан, Самарқанд вилояти ижтимоий-иқтисодий ҳаётида юз бераётган улкан ўзгаришлар, бунёдкорлик ишлари ҳақида атрофлича фикр юритди. Ўз навбатида, минтақадаги айрим мамлакатларда содир бўлаётган нохуш ҳолатлар, воқеа-ҳодисаларга қисқача тўхталди.

Таъкидландики, аҳоли соғлиғини сақлаш масаласи мамлакатимиз раҳбариятининг доимий эътиборида бўлиб келмоқда. Қуйи тиббиёт муассасалари, хусусан, қишлоқ врачлик пунктлари фаолиятини яхшилашга қаратилган муҳим тадбирлар амалга оширилмоқда. Ҳар бир тиббиёт муассасаси замонавий тиббий асбоб-ускуна, малакали мутахассислар билан таъминланмоқда.

2009-2014 йилларда 96 та даволаш-профилактика муассасаси ва қишлоқ врачлик пунктларида 81 миллиард сўмлик қурилиш ва реконструкция ишлари амалга оширилди. Пахтачи, Пастдарғом, Булунғур, Пайариқ, Жомбой, Самарқанд, Иштихон, Тайлоқ туманларидаги туғруқ комплексларида реконструкция ишлари олиб борилди. Ургут туманида 100 ўринли туғруқ мажмуаси фойдаланишга топширилди.

Ҳозирда вилоятдаги мавжуд саккизта олий ўқув юртида 25 мингдан зиёд талаба таҳсил олмоқда. Уларга 2 минг 600 нафар профессор-ўқитувчилар дарс бераяпти. Олий таълим муассасалари талабаларининг 4 нафари Президент стипендианти, 14 нафари бошқа номдор стипендиялар соҳиби ҳисобланади. Улар сафида 47 нафар Осиё ва жаҳон спорт мусобақалари совриндорлари, 20 нафар халқаро ва республика фан олимпиадалари ғолиблари бор.

Мулоқотда вилоят ҳокими Самарқанд медицина институтининг юртимизда биринчилар қаторида таълимнинг энг замонавий усули – модул тизимига ўтгани, ушбу институтда таҳсил олишни хоҳловчи хорижлик ёшларнинг сони кўпаяётгани ҳамда СамМИ талабаларининг интернетдан фойдаланиш бўйича МДҲ мамлакатларининг тиббиёт бўйича олий ўқув юртлари орасида биринчи ўринни эгаллаганини эътироф этди.

– Тиббиёт соҳасидаги билимларимни янада мустаҳкамлаш учун ушбу даргоҳни танлаганимдан мамнунман, – дейди институтнинг жанубий кореялик талабаси Ли Хаёнг Гю. – Самарқандга келишдан олдин Америкада таҳсил олдим. Ушбу даргоҳдаги шарт-шароит ҳеч бир ривожланган мамлакатларникидан қолишмайди. Профессор-ўқитувчиларнинг жаҳон андазаларига мос таълим бериши бизга маъқул келяпти. Айниқса, бу ердаги модул тизими кўмагида дунё тиббиётидаги янгиликлардан хабардор, нуфузли хорижий олий ўқув юртлари олимларининг маърузаларидан баҳраманд бўляпмиз.

Мулоқот давомида З.Мирзаев институтнинг профессор-ўқитувчилари, талабаларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб қайтарди. Уларнинг таклиф ва мулоҳазаларини тинглади. 


Охирги ўзгариш: 22/02/2015 17:28.   Кўрилганлиги: 1939
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/events/samarqand-meditsina-institutida-uchrashuv-muloqot-otkazildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.