
Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик-муҳандислик билим юртида Ватан ҳимоячилари куни олдидан ўтказилган тадбирда ҳарбий қисм ва муассасалар, ҳарбий хизматчилар, билим юрти тингловчилари иштирок этди.
Тадбдирда вилоят ҳокими З.Мирзаев ва бошқалар ҳарбийлик касбининг жамият ҳаётида тутган ўрни ҳақида сўз юритдилар.
Таъкидланганидек, Ватан ҳимоячиларининг машаққатли, айни дамда шарафли меҳнатлари туфайли бугун юртимизда тинчлик-барқарорлик хукмрон. Халқ хўжалигининг барча соҳаларида ютуқлар қўлга киритилиб, ҳаётимиз фаровонлашиб бормоқда. Бунда албатта, мудофаа ва хавфсизлик тузилмалари сафи миллий кадрлар билан тўлдирилиб, ташкилий жиҳатдан мукаммал, замонавий қурол-яроғ ва техникага эга эканлиги муҳим омил бўлмоқда.
Хусусан, олти йўналишда офицер-мутахассислар тайёрлаётган Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик-муҳандислик билим юрти ётоқхонаси, ўқув хоналари, спорт зали ва майдонларида тингловчилар учун барча зарур шароит яратилган. Асосийси, машғулотлар замонавий услубларда олиб борилмоқда.
Марказий ҳарбий округ қўмондони Ш.Дўсчонов Қуролли Кучларимизнинг жанговар қобилияти ва салоҳиятини мунтазам ошириб боришга доимий эътибор қаратилаётганини таъкидлаб, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш, маиший шароитларини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталди.
Тадбир иштирокчилари ислоҳотлар моҳияти, бугунги геосиёсий вазият тўғрисидаги саволларига батафсил жавоб олдилар.
Хизмат давомида сафдошларига ўрнак бўлаётган бир гуруҳ ҳарбийларга ташаккурномалар топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 2
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.