
Оила - инсон камолотида муҳим ўрин тутувчи маскан. Бу муқаддас гўшада инсон ҳам жисмонан, ҳам маънан ва ҳам ахлоқан тарбияланади.
Жамиятнинг бу асосий бўғини мамлакатлар тараққиётининг пойдевори эканлиги билан ҳам аҳамиятлидир.
Шу нуқтаи назардан, муҳтарам юртбошимиз ташаббуслари билан оила институтини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, жамиятда замонавий намунали оила мезонларини жорий этиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказлари ташкил этилди.
Самарқанд шаҳрида “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Самарқанд вилояти бошқармаси учун янги бино барпо этилди. Бинони фойдаланишга топширишга бағишланган тадбир ўтказилди. Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, ёшлар ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази вакиллари иштирок этиб, замонавий қиёфада қад ростлаган кўркам бинода яратилган қулайликлар билан танишишди.
Тадбирда сўз олганлар бинода бошқарма самарали фаолият юритиши учун барча замонавий шароитлар яратилганлиги, бой китоб фондига эга “Оила” кутубхонаси, ўқув заллари, тренинглар учун махсус жиҳозланган хоналар ҳамда фуқароларни қабул қилиш хонаси жойлашганлиги ҳамда хоналар замонавий жиҳозлар билан таъминланганлиги ходимларнинг иш сифатини оширишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтишди.
Ҳокимлик ахборот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.