
Вилоят ҳокимлигида ушбу муҳим санага тайёргарлик кўришга бағишлаб ўтказилган анжуманда ҳоким З.Мирзаев Мустақиллик туфайли эришилган ютуқлар моҳиятига алоҳида тўхталди.
– Бу галги байрам шукуҳи олис қишлоқлар ва оддий одамлар ҳаётида ҳам сезилиши зарур, – деди вилоят ҳокими. – Чунки, мамлакатда айнан Конституцияга қатъий амал қилингани боис оламшумул ўзгаришлар рўй берди. Тарғибот гуруҳи жойлардаги мулоқотларда ана шу тараққиёт аҳамиятини жонли мисолларда аҳолига тушунтириши зарур.
Йиғилишда ёзувчилар, шоирлар, олимлар, рассомлар ва фидойи зиёлиларга маҳаллалар, ўқув юртлари ва меҳнат жамоаларида жонли суҳбатлар, дилкаш давралар уюштириш тавсия этилди.
Шунингдек, тадбирларни тартибли, хавфсизлик талабларига риоя этган ҳолда ўтказиш юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.