Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“КИМ ЭДИГУ КИМ БЎЛДИК, ЭРТАГА ҚАНДАЙ ЮКСАК МАРРАЛАРНИ ЭГАЛЛАШИМИЗ КЕРАК?”

“КИМ ЭДИГУ КИМ БЎЛДИК, ЭРТАГА ҚАНДАЙ ЮКСАК МАРРАЛАРНИ ЭГАЛЛАШИМИЗ КЕРАК?”

Вилоятимизда мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан шу мавзудаги тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Мазкур акцияда қатнашиш учун бир гуруҳ таниқли шоир ва ёзувчилар, олимлар, маданият ва санъат намояндалари – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Муҳаммад Али, профессор Сайди Умиров, шоира Зулфия Мўминова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Фарҳод Абдуллаев, Саида Раметова, Одинахон Нарзуллаева, Юлдуз Турдиева, Сардор Раҳимхон, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Малика Эгамбердиева, Лола Юлдошева ва бошқалардан иборат тарғибот гуруҳи аъзолари Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.


Вилоят Матбуот уйида ўтказилган анжуманда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги бошқарма бошлиғи Ж.Узоқов, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси Ф.Тошев пойтахтдан келган меҳмонлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимларига тадбирнинг мазмун-моҳияти, жойларда ўтказиладиган тарғибот тадбирлари давомида аҳамият қаратилиши лозим бўлган муҳим масалалар хусусида сўз юритди.


16-21 май кунларига мўлжалланган тарғибот тадбирларига вилоятдаги 8 та олий ўқув юрти, 280 дан зиёд умумтаълим мактаби, 133 та ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари қамраб олиниши кўзда тутилган. Бу муассасаларда ёшлар билан ўтказиладиган юзма-юз мулоқотлар, учрашувлар давомида истиқлол йиллари юртимизда қўлга киритилган муваффақиятлар, амалга оширилган ислоҳотлар ва олиб борилган улкан бунёдкорлик ишлари, хусусан, ёш авлод камолоти учун яратилган шарт-шароит ҳақида сўз юритилмоқда.


Шунингдек, акция доирасида мамлакатимизнинг мустақилликкача бўлган даври ҳамда истиқлол йилларидаги буюк ўзгаришларга бой ҳаётини акс эттирувчи “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?”, “Кеча ва бугун”, “Ибратли йўл” номли фотокўргазмалар уюштирилаяпти.

* * *

Самарқанд шаҳрида ўтказилган тадбирларда юртимиздаги тинчлик-тотувлик, соҳаларда юз бераётган ўзгариш ва янгиланишлар акс эттирилган фильмлар, театрлаштирилган томошалар намойиш этилди.

Концерт залида таниқли санъат усталари ва ёш ижрочилар иштирокида концерт дастури уюштирилди.


* * *

“Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мавзусидаги тарғибот тадбирлари вилоятнинг шаҳар ва туманларида, олис маҳаллаларида давом этмоқда.



Киритилган вақти: 19/05/2016 18:48.   Кўрилганлиги: 2425
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/events/kim-edigu-kim-boldik-ertaga-qanday-yuksak-marralarni-egallashimiz-kerak

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.