
Хўжанд шаҳридаги “Қасри варзиш” (спорт саройи)да самарқандлик тадбиркорлар маҳсулотлар кўргазмасини намойиш этди.
Кўргазманинг очилишида Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ҳамда Суғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода сўзга чиқиб, ўзбек ва тожик халқлари ўртасида ҳамкорликнинг қайта тиклангани ҳамда бунинг натижасида вилоятлараро маданий-маърифий, иқтисодий алоқаларнинг йўлга қўйилганини мамнуният билан таъкидлашди.
Самарқандда шу йилнинг апрель ойида икки вилоят ишбилармонлари ўртасида ўтказилган бизнес-форум доирасида 107 миллион долларлик 142 шартнома ҳамда 27 меморандум имзоланган эди. Ҳар куни Жартепа-Саразм ўтказиш пунктидан ўртача 2000-2200 нафардан зиёд фуқаролар ўтиб-қайтмоқда.
Суғдда ўтказилган ярмаркада икки вилоят тадбиркорлари 55 млн долларлик 35 та шартнома имзолашди.
***
Кўргазмани айланар эканмиз, икки давлат ишбилармонларининг ўзаро мулоқотига, ўтган сафарги кўргазмадан кейин амалга оширилган ишларга назар ташлаб, ҳамкорликда режа тузаётганига гувоҳ бўлдик.
- Жинси матосидан қарийб 20 турдаги либослар тикамиз, - дейди Суғддаги “CATH” корхонаси бўлим бошлиғи А.Акмалов. – 99 фоиз маҳсулот хорижга экспорт қилинади. Самарқандда ўтказилган кўргазмада ҳам қатнашиб, бизнинг йўналишда иш олиб борадиган “Afrosiyob Jeans” корхонаси фаолияти билан яқиндан танишган эдик. Уларга жинси матоларини сотиш бўйича ўз таклифларимизни билдирдик.
- Ҳамкорлик муносабатлари яхшиланганидан сўнг Суғддаги дўконларда Ўзбекистон, хусусан Самарқандда ишлаб чиқарилган озиқ-овқатлар, масалан, пишлоқ ва колбасалар пайдо бўлди, - дейди Хўжандда истиқомат қилувчи уй бекаси Санобар Ҳакимова. - Уларни кўпчилик севиб истеъмол қиляпти.
- Кўргазмадаги ҳар бир маҳсулот ўзига хос, айниқса, гиламларнинг сифати ва нақшларига мафтун бўлдим, - дейди Хўжанддаги Чорчироқ маҳалласи фаоли Гавҳар Абдуллаева.
Гулруҳ Мўминова, Шуҳрат Шокиржонов, Бахтиёр Мустанов.
Самарқанд - Хўжанд - Самарқанд.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 5
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.