Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ҲУДУДИЙ САНОАТ ЯРМАРКАСИ ВА КООПЕРАЦИЯ БИРЖАСИ БОШЛАНДИ

ҲУДУДИЙ САНОАТ ЯРМАРКАСИ ВА КООПЕРАЦИЯ БИРЖАСИ БОШЛАНДИ

Вилоятдаги йирик саноат корхоналари ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси бўлиб ўтмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 13 мартдаги “2015 йилда халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда вилоятда фаолият юритаётган 250 дан зиёд йирик ва кичик ишлаб чиқариш корхоналари, хусусий тадбиркорлар мингдан ортиқ турдаги маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.

Ярмарканинг очилиш маросимида Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда маҳаллий хомашё асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ишлаб чиқариш, йирик саноат корхоналари ва кичик бизнес субъектлари ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Хусусан, маҳаллийлаштириш дастурининг самарали амалга оширилиши туфайли ишлаб чиқариш корхоналари ўртасидаги кооперация алоқалари мустаҳкамланмоқда, маҳсулот тури ва сифати ошмоқда. Энг муҳими, экспорт ўрнини босувчи, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Ҳар йили анъанавий ўтказиб келинаётган ҳудудий ва халқаро саноат ярмаркаси ҳамда кооперация биржалари бу борадаги ишлар кўламини кенгайтириш ва ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги алоқаларни кучайтиришга хизмат қилмоқда.

Кўргазмада намойиш этилаётган қурилиш материаллари, гилам ва мебеллар, хомашё ва бутловчи буюмлар, трикотаж ва халқ истеъмоли моллари, озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилувчилар айниқса кўп. Улар шу ернинг ўзида шартнома имзолаб, ўзаро келишувга эришдилар. Вилоятдаги тижорат банклари, Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси ва бошқа мутасадди ташкилотлар бу борада уларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатмоқда.

Тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими З.Мирзаев сўзга чиқди. 


Охирги ўзгариш: 04/04/2015 21:00.   Кўрилганлиги: 2102
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/events/hududiy-sanoat-yarmarkasi-va-kooperatsiya-birjasi-boshlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.