Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЭРКИНЖОН ТУРДИМОВ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

ЭРКИНЖОН ТУРДИМОВ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номли марказий истироҳат боғида “Ҳоким ва ёшлар” тадбири бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокими Э.Турдимов истеъдодли, интилувчан, тадбиркор, ташаббускор ёшлари билан суҳбатлашди, учрашув доирасида ташкил этилган ёш архитектор, дизайнер, ҳунарманд, фермерлар ишлаб чиқарган маҳсулотлар, ижодкор ва спортчилар эришган ютуқлари акс эттирилган кўргазмалар билан танишди.

Сўнг ташаббускор ёшлар билан очиқ мулоқотга киришиб, уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилаётган масалаларни ўрганди, ёшларнинг мурожаатларини тинглади.

- Бу каби тадбирларни хўжакўрсинга ёки кўзбўямачилик билан ўтказиб бўлмайди, - деди Э.Турдимов. – Кузатдим, кўргазмаларда ҳам, мулоқотлар жараёнида ҳам бир хиллик – таниш чеҳралар.  Энди кўпроқ чекка туман ва қишлоқлардаги истеъдодли ёшларнинг муаммоларини эшитиш, ҳал қилиш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, эзгу ғоя, амалий фаолиятда уларнинг бошини бириктиришга эътибор бериш зарур.

Ёшларнинг ғоялари, ишланмаларини тарғиб қилиш, рағбатлантириш, керак бўлса, амалиётга татбиқ этиш учун вилоят ҳокимлигида “Инновацион марказ” ташкил этамиз.

Учрашувда ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, берилаётган имтиёз ва имкониятлардан унумли фойдаланишга доир тушунча ва таклифлар билдирилди.

Мулоқотлар, айниқса, ижтимоий тармоқлар орқали ёшлардан келиб тушаётган мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш ва ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилотлар мутасаддиларига вазифалар топширилди.

 

Абдуғофур Шерхолов, Бахтиёр Мустанов (фото).


Охирги ўзгариш: 29/11/2018 09:58.   Кўрилганлиги: 1719
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/events/erkinjon-turdimov-yoshlar-bilan-uchrashdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 9

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.