Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

БУЮК КЕЛАЖАКНИНГ ҲУҚУҚИЙ ПОЙДЕВОРИ

БУЮК КЕЛАЖАКНИНГ ҲУҚУҚИЙ ПОЙДЕВОРИ

Вилоятдаги таълим муассасалари, маҳаллалар, корхона-ташкилотлар, меҳнат жамоаларида ҳокимликлар, бошқарув органлари раҳбарлари иштирокида учрашувлар, Конституция дарслари ташкил этилмоқда.

“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати” мавзуидаги тадбирларнинг бири Жомбой тадбиркорлик коллежида ўтказилди.

Вилоят ҳокими З.Мирзаев қатнашган мазкур учрашувга тумандаги Тут маҳалласи ҳудудидаги таълим муассасаларининг ўқитувчи-мураббийлари, ўқувчилар, маҳалла фаоллари ҳамда ота-оналар таклиф этилди.

Вилоят ҳокими Президент И.Каримов раҳбарлигида ишлаб чиқилган Конституциямиз миллий давлатчиликни бунёд этиш, янгича бошқарувни яратиш, демократик тамойилларга таянган ҳолда сиёсий ва иқтисодий тизимни шакллантиришнинг ҳуқуқий асосини белгилаб берганини таъкидлади.

Мустақилликнинг дастлабки йилларида халқимиз бошидан кечирган мураккаб, таҳликали ҳаёт, бугун юртимизда, хусусан, вилоятимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик, ободончилик ишлари, ёшларимиз эришаётган ютуқлар ҳақида сўз юритилди.




Охирги ўзгариш: 30/11/2014 20:04.   Кўрилганлиги: 1970
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/events/buyuk-kelajakning-huquqiy-poydevori

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.