
12 ноябрь куни Самарқанд тиббиёт институти клиникаси ёнидаги очиқ майдонда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида назарий ва амалий босқичда махсус-тактик ўқув машқлари ташкил этилди.
Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида ўтган 5 кун давомида ис газидан заҳарланиш натижасида 3 нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмган эди.
“Мазкур ўқув машғулотига 728 киши ва 154 та техника жалб этилди. Мақсад аҳолининг иситиш тизимларидан фойдаланиш жараёнида хавфсизлик қоидаларига риоя этилишида кўникмаларни оширишдан иборат, – дейди вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бўлинма бошлиғи Нуриддин Каримов. – Агар бу билим ва малакалар амалиётда қўлланилса, ис гази туфайли ва бошқа фавқулодда ҳолатлар натижасида юз бериши мумкин бўлган нохуш ҳодисаларнинг олди олинади”.
Тадбирда дастлаб коммунал соҳа ташкилотларининг куз-қиш мавсуми учун жалб этиладиган куч ва воситалари кўргазмали чиқишлар орқали намойиш этилди. Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув отряди, ИИБ ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ҳамда тез тиббий ёрдам бригадаси куч ва воситаларининг саф кўриги ўтказилди.
Бу жараёнда авария тиклаш бригадалари, газ таъминоти филиалининг аҳолига суюлтирилган газ етказиб берувчи, коммунал соҳа ташкилотларининг техникалари, асбоб-анжомлари ва жиҳозлари мавсумга шай ҳолатга келтирилгани ўрганиб чиқилди.
Амалий қисмда коммунал соҳа ташкилотлари, вилоят ФВБ қутқарув отряди, ИИБ ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ҳамда тез тиббий ёрдам бригадаси куч ва воситаларининг юзага келган фавқулодда вазиятларни бартараф қилиш бўйича амалий ҳаракатлари синовдан ўтказилди.
Ҳокимлик ахборот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.