
Шу кунларда бутун мамлакатимиз бўйлаб 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланмоқда.
Баҳорнинг аввалида Хотин-қизлар байрами нишонланишида ўзига хос рамзий маъно бордек.
Чунки, аёл сиймосида гўзаллик рамзи бўлган меҳрибон оналаримиз, мунис опа-сингиллар ва жажжи қизларимиз кўз олдимизга келади.
Аёлларнинг ўрни нафақат кундалик турмушимизда, балки жамиятнинг муҳим бўғинларида ва жамоат ишларида кундан-кунга намоён бўлмоқда.
Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида ташкил этилган байрам тадбирига турли соҳаларда меҳнат қилаётган вилоятнинг энг фаол хотин-қизлари таклиф этилди.
Жамият ва давлат ҳаётида фаоллик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланиши ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ хотин-қизларга “Мўътабар аёл”, 1, 2, 3- даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонлари ва вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди. Байрам шодиёналари “Диёра” базмгоҳида давом эттирилди.
Вилоятимиз ва мамлакатимиз пойтахтидан ташриф буюрган хушовоз хонандаларнинг мунис аёлларни, тинч-осойишта ҳаётимиз, истиқлолимиз, жонажон Ватанимизни улуғловчи куй-қўшиқлари барчага завқ-шавқ улашди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.