
Бугун кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳри куни кенг жамоатчилик иштирокида юксак савияда ўтказилди
Самарқандликларнинг фахри ва ғурури тимсоли сифатида нишонланиб келинаётган ушбу байрамни муносиб ўтказишга пухта тайёргарлик кўрилди.
Эрта тонгдан карнай-сурнай садолари остида жарчилар шаҳар кўчалари бўйлаб самарқандликлар ва шаҳар меҳмонларини байрамга чорлади.
Байрамни нишонлашга отланган кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида дастлаб Амир Темур мақбарасида Қуръон тиловат қилинди. Сўнгра Соҳибқирон бобомиз ҳайкали пойига гуллар қўйилди. Шундан сўнг байрам тадбирлари жойларда, маҳалла, ташкилот ва муассасаларда давом этди.
Самарқанд шаҳридаги Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари шаҳарнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат қилди, улар учун истироҳат боғларида томошалар уюштирилди.
Шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимида ўқувчилар ўртасида “Азиз шаҳрим – Самарқанд” мавзуида ўтказилган иншолар танлови ғолиблари тақдирланди.
Маҳалла фаоллари ҳамда саховатпеша ҳомийлар томонидан маҳаллаларда истиқомат қилаётган якка-ёлғиз кексалар, жисмоний имконияти чекланган, боқувчисини йўқотган инсонлар ва кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, байрам туҳфалари улашилди.
Байрам тадбирида вилоят ҳокими З.Мирзаев иштирок этди.
Байрам тадбирлари кечгача давом этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.