Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

1 ИЮНЬ — ХАЛҚАРО БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИ

1 ИЮНЬ — ХАЛҚАРО БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИ

Бугун 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан  Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида ҳамда Мустафо Камол Отатурк кўчасида «Ҳар бир болага меҳр ва эътибор» шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

2017 йил — Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили ҳамда 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан вилоят ҳокимлиги ташаббуси остида ташкил этилган байрам тадбирларида умумтаълим мактаблар ўқувчилари, туман ва шаҳарлардаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, кўп болали оилалар фарзандлари ҳамда меҳрибонлик уйлари, махсус мактаб-интернатлари тарбияланувчилари иштирок этди.
Улар учун шаҳримиздаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари тарбияланувчиларининг концерт дастурлари спорт мактаблари тарбияланувчиларининг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди. Боғдаги барча аттракционларда акция иштирокчилари учун бепул хизмат кўрсатилди.
Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Умаров иштирок этди.


Охирги ўзгариш: 11/09/2018 09:20.   Кўрилганлиги: 1966
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/events/1-iyun-xalqaro-bolalarni-himoya-qilish-kuni

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.