Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ДИҚҚАТ, “ЭНГ ЯХШИ ВЕБ-САЙТ” ТАНЛОВИ!

ДИҚҚАТ, “ЭНГ ЯХШИ ВЕБ-САЙТ” ТАНЛОВИ!

Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вилоят ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, вилоятда фаолият кўрсатаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида “Энг яхши веб-сайт” танловини эълон қилади. 

Танловда вилоятимизда ижтимоий-иқтисодий, маърифий-маданий соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларнинг боришини фаол тарғиб қилаётган, шунингдек, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, оммавий ахборот воситалари ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ўзаро ижтимоий шериклик ўрнатган веб-сайтлар иштирок этишлари мумкин.

Веб-сайтлар ишчи гуруҳ томонидан (1-илова) махсус саволнома асосида (2-илова) ўрганилади ва баҳоланади.

Танловда ихтиёрий иштирок этувчилар Самарқанд вилоят ҳокимлигига 2017 йилнинг 27 апрелига қадар мурожаат қилишлари мумкин.

Манзил: Самарқанд шаҳри Кўксарой майдони, 1-уй.

Телефонлар: 235-63-80, 235-24-60

Электрон почта манзили: n.boliev@mail.ru

Танлов ғолиблари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.




Самарқанд вилояти ҳокимлиги



Охирги ўзгариш: 24/04/2017 09:49.   Кўрилганлиги: 2019
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/announcements/web-sayt-elon

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.