Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“KO’CHMAS MULK SAVDO XIZMATI” МЧЖНИНГ САМАРҚАНД ВИЛОЯТ ФИЛИАЛИ БАРЧА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ, ШУ ЖУМЛАДАН, КИЧИК БИЗНЕС ВАКИЛЛАРИ ҲАМДА ҲУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛАРНИ ОЧИҚ ТАНЛОВ САВДОСИГА ТАКЛИФ ЭТАДИ!

“KO’CHMAS MULK SAVDO XIZMATI” МЧЖНИНГ САМАРҚАНД ВИЛОЯТ ФИЛИАЛИ БАРЧА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ, ШУ ЖУМЛАДАН, КИЧИК БИЗНЕС ВАКИЛЛАРИ ҲАМДА ҲУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛАРНИ ОЧИҚ ТАНЛОВ САВДОСИГА ТАКЛИФ ЭТАДИ!

Савдога Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 октябрдаги 285-сонли қарори ва Самарқанд вилоят ҳокимлигининг 2016 йил 23 майдаги 03/2-827-сонли хатларига асосан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахсларга қуйидаги ер участкаларининг доимий фойдаланиш ҳуқуқи қўйилмоқда:

  Танловга чиқарилган ер участкасида қуриладиган объектнинг
номи
Ер участкасининг манзили Ер участкаси майдони
(кв.м.)
Ер участкаси
нинг
минимал қиймати
(сўм)
Ташкил этиладиган иш ўринларининг энг кам сони Назарда тутилаётган инвестициялар хажми
(млн.сўм)
Объект қурилишини тугаллаш муддати
Самарқанд шаҳри
1 Тиббий даволаш маркази ва дорихона “Гулистон” МФЙ, “Кўл” маҳалласи 300 517500 10 240 6 ой
2 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биноси Фирдавсий кўчаси, 55-уй 3099,7 5346982 30 1500 1 йил
3 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биноси Сартепо маскани, “Гулистон” маҳалласи 60 103500 4 60 5 ой
4 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биноси Саттепо маскани, “Гулистон” махалласи 60 103500 4 60 5 ой
5 Супермаркет биноси Амир Темур кўчаси, 22-уй 1777,82 3066705 25 4500 1 йил
6 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биноси Кимёгарлар қўрғони 72 124200 4 70 5 ой
7 Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биноси Кимёгарлар қўрғони 72 124200 4 70 5 ой
8 Кўп қаватли турар-жой биноси Беруний кўчаси (мўлжал  4-ШМБ орқаси) 1199 2068275 40 3900 1 йил
9 Тиббий марказ биноси Орзу Маҳмудов кўчаси 252 434700 25 900 1 йил

Талабгорлар таклифлари солинган конвертлар Самарқанд вилоят ҳокимлиги биноси кичик мажлислар залида 2016 йил 28 июнь куни соат 16.00 дан бошлаб очилади ва таклифи энг яхши, деб эътироф этилган талабгор ғолиб деб топилади. Талабгорлардан буюртманомаларни қабул қилиш 2016 йил 27 июн куни соат 18:00 да тўхтатилади.

Мажбуриятларнинг бошланғич ҳажми туман ва шаҳар архитектура бўлимлари томонидан тайёрланган меъморий режалаштириш топшириғи асосида белгиланади. Меъморий режалаштириш топшириғи нусхаси талабгорларга танлов ҳужжатлари билан бирга тақдим этилади.

Талабгорлардан буюртманомаларни қабул қилиш билдиришнома матбуотда эълон қилинган кундан бошлаб расмий иш кунлари соат 10-00 дан 16-00 гача қабул қилинади (13-00 дан 14-00 гача тушлик).

Юқоридаги ер участкаларининг доимий фойдаланиш ҳуқуқи белгиланган танлов кунида сотилмаган тақдирда, навбатдаги танлов савдолари 2016 йил 12, 27 июл ва 11, 26 август кунлари соат 16:00 дан бошлаб бўлиб ўтишини олдиндан маълум қиламиз.

Навбатдаги танловда иштирок этиш учун талабгорлардан буюртманомаларни қабул қилиш белгиланган танлов савдолари бўлиб ўтишидан бир кун олдин 18.00 да тўхтатилади.

Навбатдаги танлов қатнашчиларининг таклифлари қайд этилган конвертлар Самарқанд вилоят ҳокимлиги биноси кичик мажлислар залида 2016 йил 12, 27 июл ҳамда 11, 26 август кунлари соат 16:00 дан бошлаб очилади ва белгиланган тартибда танлов ғолиби аниқланади.

Ер участкаларига бўлган чекланган (мажбуриятлар олинган) ҳуқуқлар мавжуд эмас.

Талабгорлар танлов ҳужжатларини олиш ва ер участкасига бўлган хуқуқнинг бошланғич баҳосининг 10 фоиздан кам бўлмаган миқдордаги закалат пулини АТИБ “Ипотека банк” Кўксарой филиалидаги: МФО 00262, СТИР 207122519, 20208000604920609025 х/р га тўлашлари шарт.

Талабгорлар танлов ҳужжатларини энг кам ойлик иш ҳақининг ярим баробари миқдоридаги ҳақ эвазига олади.

Талабгорлар буюртманома билан бирга қуйидаги ҳужжатларни икки нусхада тақдим этади:

- юридик шахслар – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ва белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома;

- жисмоний шахслар – паспорт нусхаси (якка тадбиркор сифатида фаолият юритаётган жисмоний шахслар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси), ваколатли вакил қатнашган тақдирда шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси, белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома;

- танлов ташкилотчисига закалат тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатидан нусха;

- танлов ҳужжатлари талабларига мувофиқ тузилиб, муҳрланган конвертларга жойлаштирилган икки нусхадаги танлов таклифлари.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг имзоси, агар талабгор юридик шахс бўлса унинг муҳри ва ваколатли шахснинг имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Танлов ҳужжатларини олиш учун савдо ташкилотчисининг манзили: Самарқанд шаҳри, Маҳмуд Кошғарий кўчаси, 58-уй. (0 366) 233-80-56, user09@inbox.uz. Лицензия № RR 0001. www.1kms.uz.


Киритилган вақти: 26/05/2016 18:18.   Кўрилганлиги: 2138
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/announcements/kochmas-mulk-savdo-xizmati-mchjning-samarqand-viloyat-filiali-barcha-tadbirkorlik-subektlarini-shu-jumladan-kichik-biznes-vakillari-hamda-hususiy-tadbirkorlarni-ochiq-tanlov-savdosiga-taklif-etadi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.