
“ЭНГ ИСТЕЪДОДЛИ ТАРҒИБОТЧИ” КЎРИК-ТАНЛОВИ
Бугунги шиддат билан ўзгариб бораётган замон, ён-атрофимиздаги мамлакатларда сиёсий, мафкуравий курашлар, информацион хуружларнинг авж олаётгани тарғибот соҳасида таъсирчанлик ва самарадорликни янада оширишни, тарғиботнинг янги, замонавий услуб ва воситаларини ҳаётга татбиқ этишни, шу асосда тарғиботчиларнинг янги авлодини шакллантириш тақозо этмоқда.
Шу муносабат билан вилоят Маънавият ва маърифат кенгаши ҳузурида жамоатчилик асосида фаолият юритадиган тарғиботчилар сафини янада кенгайтириш, тарғибот ва нотиқлик санъатида янги овозлар, истедод ва иқтидорларни аниқлаш, уларнинг билим ва малакаси, тажрибасини мунтазам ошириб бориш мақсадида вилоят Маънавият ва маърифат кенгаши ташаббуси билан вилоят ҳокимлиги диний ва жамоат ташкилотлар билан алоқалар бўйича котибияти, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, Республика маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, вилоят имом хатиблиги, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят бўлими, олий таълим муассасалари, вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, вилоят адлия, соғлиқни сақлаш, халқ таълими, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, маданият ва спорт ишлари бошқармалари, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси вилоят филиали билан ҳамкорликда “Энг истеъдодли тарғиботчи” танлови эълон қилинади.
Танлов иштирокчилари ўзининг минбардаги намунавий нотиқлик чиқишини, яъни тарғибот видеоматериалини, муайян аудиторияда йиғилган тадбир иштирокчилари кўз ўнгида замонавий тарғибот воситаларидан фойдаланган ҳолда видеолавҳага тушириши ҳамда (DVD-диск, флешка орқали) танлов ҳайъатига юбориши лозим.
Видеолавҳа ҳаваскорлик йўналишида олиниши (жумладан, мобил телефонида) мумкин, юқори сифат талаб этилмайди. Тарғиботчи чиқиши акс эттирилган видеолавҳа 15 дақиқадан ошмаслиги лозим.
Тарғиботчи видеолавҳа билан бирга ўзи ҳақидаги (исми-шарифи, туғилган йили ва жойи, маълумоти, иш жойи ва ҳоказо) маълумотларни ҳам электрон вариантда тақдим этиши шарт.
Танлов иштирокчилари қуйидаги устивор йўналишлар ва мавзуларда видеоматериалларини тайёрлаб, тақдим этишлари лозим:
1-ЙЎНАЛИШ: Президент асарлари тарғиботи (Президент асарлари, маърузалари, тантанали маросимлардаги чиқишлари мазмун-моҳияти, жумладан, “Юксак маънавият – енгилмас куч”, “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида ёхуд шўроларнинг сўнгги талвасаси”, “Она юртимиз бахту иқболи ва ёруғ келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир” китоблари мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш);
2-ЙЎНАЛИШ: Маънавий-мафкуравий таҳдидларга қарши кураш тарғиботи (ватанпарварлик, миллий ғоя ва мустақил тараққиёт, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, тинчлик, шукроналик, огоҳлик, ҳушёрлик, дахлдорлик, фидоийлик, ижтимоий фаоллик, диний экстремизм ва терроризм, миссионерлик, “оммавий маданият”, одам савдоси, гиёҳвандлик, ахлоқсизлик, информацион хуружлар, компьютер, мобил алоқа, интернет орқали тарқатилаётган ёт ғояларга қарши кураш тарғиботи;
3-ЙЎНАЛИШ: Устивор вазифалар тарғиботи (давлат дастурлари, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, китобсеварлик, ҳуқуқий саводхонлик, миллий анъаналар ва қадриятларимизни асраб-авайлаш, баркамол авлод тарбияси, оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлиги, тўйларни ихчамлаштириш ва тартибга солиш, болалар спортини ривожлантириш тарғиботи.
Танлов ғолиблари қуйидаги мезонларга кўра аниқланади:
* Нутқнинг таъсирчанлиги, равонлиги, оташин ва жўшқинлиги, аниқ ва лўндалиги;
* Аудиторияни ўзига жалб эта олгани, ҳаққоний ва ҳаётий фактларга бойлиги;
* Мавзунинг тўла очиб берилганлиги, мантиқнинг кучлилиги;
* Тарғиботчининг ташқи кўриниши, ўзини тутиши, овози, мимикаси;
* Нотиқлик маданияти, сўз бойлиги ва уни қўллаш маҳорати;
* Ўз чиқишида замонавий тарғибот воситаларидан фойдаланиши;
* Чиқишида замон ва макон уйғунлиги, жумладан, ёритаётган мавзуининг ўзи яшаб турган минтақа ё ҳудуд ҳаёти билан бевосита боғлиқлиги даражаси.
Танлов совринли ўринлари ва номинациялари:
Битта олий ўрин;
Йўналишлар кесимида 3 та 1-ўрин, 3 та 2-ўрин, 3 та 3-ўрин.
Шунингдек, “Энг моҳир нотиқ”, “Энг таъсирчан нутқ”, “Энг фаол тарғиботчи”, “Энг жўшқин нотиқ”, “Энг оташин нутқ”, “Энг замонавий тарғиботчи”, “Энг яхши тарғибот материали соҳиби” каби номинацияларда ҳам ғолиблар тақдирланади.
Танлов ғолибларини тақдирлаш:
Танлов ғолиблари вилоят Маънавият ва маърифат кенгаши томонидан “Жамоатчи тарғиботчи” сертификати ва ҳомий ташкилотларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланади.
Видеоматериаллар ҳар бир ташкилот кесимида Республика Маънавият тарғибот маркази Самарқанд вилоят бўлими (масъул: Ўткир Усмонов, тел: 231-12-75, 91-555-50-60) ҳамда “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари таҳририятларида (масъул: Исомиддин Пўлатов, тел: 233-91-59, 94-477-74-24) қабул қилинади.
МАНЗИЛ: Самарқанд шаҳри, Улуғ Турсунов кўчаси, 80-уй. Вилоят матбуот уйи, 2-3 қаватлар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.