
“Соғлом бола йили" давлат дастури ижросини таъминлаш, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, тадбиркорлик субъектлари билан соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ёшларни иш билан таъминлаш, аҳолининг ҳимояга муҳтож қатламини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳаларида ва шу каби ижтимоий аҳамиятга молик бошқа масалаларни ечишга йўналтирилган давлат дастурлари ижросини таъминлашдаги самарали ижтимоий ҳамкорлигини аниқлаш, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг бу борадаги фаолиятини рағбатлантириш ва оммалаштириш мақсадида Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб қувватлаш жамоат фонди ва Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳамкорликда “Нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ижтимоий шерикликнинг энг яхши тажрибаси” танловини эълон қилади.
Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим.
1. Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига эркин шаклдаги хат;
2. Ташкилот адлия идораларида рўйхатга олинганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
3. Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясига аъзоликни тасдиқловчи маълумотнома (агар ЎзННТМА аъзоси бўлса);
4. Ижтимоий шериклик асосида амалга оширилган ишлар (ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳа, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилган иш, давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишидаги нодавлат нотижорат ташкилотлар иштироки, турли комиссиялар, ишчи гуруҳлар, жамоатчилик назоратидаги нодавлат нотижорат ташкилотлар иштироки, давра суҳбати, акция ва бошқа тадбирларнинг оммавий ахборот воситаларида ёритилиши, шунингдек, мазкур тадбирлар натижасида эришилган ютуқлар) ҳақида батафсил маълумот (5-10 бет);
Тақдирлаш шакли:
биринчи ўринга - компьютер комплекти;
иккинчи ўринга – ноутбук;
учинчи ўринга – фотоаппарат.
Шунингдек, турли йўналишлар бўйича рағбатлантирувчи дипломлар, сертификатлар ва қимматбаҳо мукофотлар топширилади.
Танловга ҳужжатлар 2014 йилнинг 5 августидан 1 октябрига қадар қабул қилинади.
Танловга ҳужжатлар конверт (А4 формат)да Ўзбекистан Нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди (Тошкент шаҳри, 100047, Амир Темур шоҳкўчаси, 14-уй)да қабул қилинади.
Ҳужжатларни қабул қилишда почта штемпелидаги жўнатиш санаси инобатга олинади. Ҳужжатлар тўғридан-тўғри топширилганда, аризалар Ўзбекистон нодавлат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондида шанба ва якшанбадан ташқари ҳар куни соат 9.00 дан 17.00 гача қабул қилинади.
Барча ҳужжатлар Times New Roman шрифтида, 14 кеглда расмийлаштирилиши лозим.
Танловда иштирок этиш учун қўшимча маълумотларни www.ngo.uz сайти ёки (+99871) 233-52-41, 233-51-96 телефон рақами орқали олишингиз мумкин.
Танлов ташкилий қўмитаси.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.