
Танлов мавзуси: “Мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий позиция ва ишончга эга ёшларни тарбиялаш, уларни мамлакатимизнинг бой тарихий мероси билан яқиндан таништириш, ёшларнинг илмий-техник, ижодий, интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш йўналишидаги лойиҳаларни давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда амалга ошириш.”
Танловда Ўзбекистон Республикасининг нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фукаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги йўналишлардаги лойиҳалари кўриб чиқиш учун қабул қилинади:
- мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий позициясига ва ишончга эга ёшларни тарбиялаш соҳасида ижтимоий шерикликни кучайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
- ёшларнинг илмий-техник, ижодий ва интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш;
- ёшларга эҳтиёж мавжуд бўлган касбларни ўрганишига, олий ўқув юртлари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицей битирувчиларини, айниқса, кичик шаҳар ва қишлоқ жойларда ишга жойлаштиришга кўмаклашиш;
- истеъдодли, қобилиятли ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб этилишига, ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини намоён қилишига шароит яратиш;
- ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, мамлакатимизнинг бой тарихий мероси билан ошно қилиш;
- ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни гиёҳвандликдан, ахлоқсизликдан, турли зарарли хавф ва бошқа ёт таъсирлардан, савияси паст "оммавий маданият"нинг ёшлар онгига сингдирилишидан ҳимоя қилиш.
Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:
1. Жамоат фонди номига ариза тақдим этилаётганлиги ҳақидаги кузатув хати;
2. Жамоат фондининг www.fundngo.uz сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган грант лойиҳасининг аризаси;
3. Грант лойиҳанинг электрон шакли (funduz@parliament.gov.uz электрон манзилига тақдим этиш);
4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
5. Низом нусхаси (ташкилот муҳри билан тасдиқланган ўзгариш ва қўшимчалар билан). Бундан ташқари, тақдим этилаётган ҳужжатларга манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсияномаси ва мазкур лойиҳанинг қўллаб-қувватлаш хати илова қилиниши мумкин.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 15 миллион сўмгача.
ННТларнинг ўз маблағларини жалб этилиши қўллаб-қувватланади.
Ҳужжатлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган кундан бошлаб 2013 йил 15 июль соат 18.00 га қадар қабул қилинади.
Танловда давлат рўйхатидан ўтган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари иштирок этишлари мумкин.
Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган конвертда (А4 формат): “100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 1-уй” манзилда жойлашган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига юборилиши шарт.
Танловда иштирок этиш шартлари ва танлов ҳужжатларининг намуналари билан Жамоат фондининг www.fundngo.uz расмий сайтида танишиш мумкин.
Маълумот учун телефон: 239-26-76, 239-26-64.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.