Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Вилоят ҳокимининг қарори

Вилоят ҳокимининг қарори

Ургут     туманидаги     “Равотхўжа”

сув    тўғонида     оғир     вазнли   юк

машиналари ҳаракатини тақиқлаш

тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддаси, “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаларига асосан

 

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

 

  1. “Зарафшон” магистрал тизимидан фойдаланиш бошқармаси, вилоят ИИБ ЙХХБ, вилоят Автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси, Самарқанд кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг Ургут туманида жойлашган “Равотхўжа” сув тўғонида оғир вазнли юк машиналари ҳаракатини тақиқлаш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.
  2. Ургут туманидаги “Равотхўжа” сув тўғони устидан оғирлиги 3 тоннадан юқори бўлган транспорт воситаларининг  ҳаракатланиши тақиқлансин.
  3. Вилоят ИИБ ЙХХБ (А.Носиров)га “Равотхўжа” сув тўғонининг кириш ва чиқиш жойларига оғир вазнли юк автотранспорт воситаларини ўтишини тақиқловчи йўл белгиларини ўрнатиш ҳамда тизимли назорат ўрнатиш топширилсин.
  4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Шукуров ва вилоят ИИБ ЙХХБ бошлиғи А.Носировлар зиммасига юклатилсин.

 

 

Вилоят ҳокими                                                         Э.Турдимов

Қарорни йуклаб олиш (PDF 260 КБ)

 


Охирги ўзгариш: 27/03/2019 21:57.   Кўрилганлиги: 328
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/urgut-tumanidagi-ravotxoja-suv-togonida-ogir-vaznli-yuk-mashinalari-harakatini-taqiqlash-togrisida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 6

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг