Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси вазифалари ва функциялари

- Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасида кенг кўламли чуқур билимларга эга бўлган, ҳозирги бозор шароитларида муайян касб-ҳунарни ва иш кўникмаларини эгаллаган ёшларни тайёрлашга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

- Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасида узлуксиз таълимнинг мақсадли вазифалари ва устувор йўналишларини рўёбга чиқариш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқув жараёнига янги педагогика ва ахборот технологияларини, шунингдек ўқувчиларни миллий мустақиллик ғоялари, бой интеллектуал мерос ҳамда умуминсоний қадриятлар асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг самарали шакллари ва методларини жорий етиш;

- Таълим даражасини ва касб-ҳунар мутахассисларини тайёрлаш сифатини оширишга йўналтирилган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат таълим стандартларини ҳамда ўқув дастурларини такомиллаштириш, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари учун ўқув ва ўқув-методик адабиётлар яратилиши ва нашр қилинишини ташкил этиш;

- Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари педагог кадрларининг касб даражасини ошириш ва уларнинг меҳнатини рағбатлантириш ишларини ташкил этиш.

 

РАҲБАРИЯТ


Лавозими

Исми ва фамилияси, отасининг исми

Қабул куни ва вақти

Бошқарма бошлиғи

Насимов Азизбек Азимович

Сешанба,
соат 10.00-12.00

Пайшанба,
соат 16.00-18.00

Бошқарма бошлиғи ўринбосари

Бекмиратов Азамат Холмиратович

Душанба,
соат 16.00-18.00

Жума,
соат 14.00-16.00


Охирги ўзгариш: 20/12/2017 11:35.   Кўрилганлиги: 1522

 

Сўровнома


Сайтимиздан ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 7

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг