Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси вазифалари ва функциялари

Бошқарманинг асосий вазифа ва функциялари қуйидагилардан иборат:

а) юридик ва жисмоний шахслар томонидан:

шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари;

шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари;

лойиҳа ҳужжатларида қабул қилинган техник ечимлар;

қурилиш, қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкциялари ишлаб чиқариш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатлар;

қурилиш-монтаж ишларининг барча босқичларида уларни амалга ошириш технологияси талабларига риоя этилишини назорат қилиш;

б) қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсат берган ҳолда қурилиш объектларини рўйхатдан ўтказиш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

в) объектда қўлланаётган қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларининг техник жиҳатдан тартибга солиш талабларига мувофиқлигини назорат қилиш;

г) ишлаб чиқарувчилар томонидан қурилиш материаллари, конструкциялари ва буюмларини ишлаб чиқаришда техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилиш;

д) қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича комиссиялар ишларида мажбурий равишда қатнашиш, якка тартибдаги уй-жой қурилиши бундан мустасно;

е) шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилишни ташкил этиш соҳасидаги норматив-методик ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш ва унда қатнашиш;

ж) қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини стандартлаштириш ва сертификатлаштириш ишларини амалга ошириш.




Охирги ўзгариш: 19/12/2015 11:14.   Кўрилганлиги: 1791

 

Сўровнома


Сайтга баҳо беринг

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 6

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг