Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд вилояти меҳнат бош бошқармаси бошлиғи

Самарқанд вилояти меҳнат бош бошқармаси бошлиғи

Усманов Аслиддин Эргашевич


1976 йил 5 апрелда Самарқанд вилояти, Пастдарғом туманида туғилган.

Маълумоти – олий, 1999 йил Самарқанд қишлоқ хўжалик институти иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1999 йилда Пастдарғом тумани "Қорасув" маҳалла фуқаролар йиғини котиби сифатида бошлаган. 2000-2000 йилларда Пастдарғом тумани "Деҳқон-Аудит" аудиторлик фирмаси аудитори, 2000-2002 йилларда Гўзалкент тумани ҳокимлиги молия бўлими бюджет инспекцияси иқтисодчиси, 2002-2005 йй. - Пастдарғом тумани ҳокимлиги молия бўлими даромадларни режалаштириш ва иқтисодий таҳлил қилиш бўйича иқтисодчиси, 2005-2007 йилларда Пастдарғом тумани ҳокимлиги молия бўлими мудири ўринбосари - бюджетдан маблағ олувчиларнинг шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг харажатлари тўланишини назорат қилиш бўлими бошлиғи, 2007-2009 йилларда Пастдарғом тумани ғазначилик бўлими бошлиғи, 2009-2009 йилларда Самарқанд вилояти ғазначилик бошқармаси бошлиғи ўринбосари,

2009-2011 йилларда Самарқанд шаҳар ғазначилик бўлими бошлиғи, 2011-2014 йилларда Пахтачи тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, 2014-2015 йилларда Пастдарғом тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимларда ишлаган.

2015 йилнинг 25 сентябрдан буён Самарқанд вилояти меҳнат бош бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда.


Киритилган вақти: 28/05/2016 20:37.   Кўрилганлиги: 1843
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/regional_government/tashkilotlar_rahbarlari/samarqand-viloyati-mehnat-bosh-boshqarmasi-boshligi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 12

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг