Самарқанд вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси

 Самарқанд вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Низоми

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ВАЗИРЛИГИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТ УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ БОШҚАРМАСИНИНГ

Н И З О М И

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР.

 Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Самарқанд вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасининг (кейинги ўринларда “Бошқарма” деб юритилади) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлигини, шунингдек фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.

  1. Бошқарма Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5017-сон Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2900-сон қарорига асосан ташкил қилинган.
  2. Бошқарма Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг таркибий тузилмаси ҳисобланади ва ўз фаолияти юзасидан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (кейинги ўринларда “Вазирлик” деб юритилади) ҳамда Самарқанд вилоят ҳокимлигига ҳисобот беради.
  3. Бошқарма таркибига қонун хужжатларига мувофиқ Бошқарманинг ташкилий тузилмасига киритилган корхона ва ташкилотлар киради.
  4. Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг буйруқ ва фармойишларига, Самарқанд вилоят ҳокимининг қарор ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
  5. Бошқарма ўз фаолиятини Самарқанд вилоят ҳокимлиги, давлат бошқаруви органлари ва хўжалик юритувчи субъектларининг ҳудудий бўлинмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
  6. Бошқарма юридик шахс хисобланади, мустақил балансга, бюджет ва бошқа банк ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, шунингдек ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва Бошқарма номи ёзилган бланкаларга эга бўлади.

Бошқарма қонун ҳужжатларига мувофиқ оператив бошқарув асосида мол мулкка эга бўлади.

  1. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари Бошқармани сақлаб туриш харажатларини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.

 

2-БОБ. БОШҚАРМАНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ

 Қуйидагилар бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Вазирликнинг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ҳудуд миқёсида тадбиқ этиш ва тармоқлараро мувофиқлаштиришни амалга ошириш;

кўп хонадонли уйларнинг техник ҳолатини мониторинг қилиш, шу жумладан, кўп хонадонли уй-жой фондини мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини ташкил этиш;

хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини мувофиклаштириш ва кўп хонадонли уйларни техник холатини мониторинг қилиш;

кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш, улардан фойдаланиш ва умумий мулкни сақлашга қаратилган мажбурий бадаллар миқдорини аниқлаш юзасидан хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига услубий кўмаклашиш;

ичимлик сув таъминоти ва канализация объектларини, иссиқлик таъминоти тизимларини аҳоли пунктларини ривожлантириш схемалари ва бош режалари билан боғлаган ҳолда ривожлантириш, модернизация ва реконструкция қилиш дастурларини амага оширилишини мониторинг қилиш;

иссиқлик таъминоти тизимида, жумладан қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиб, энергия ва ресурсни тежайдиган янги технология ва ускуналарни жорий қилиш бўйича комплекс тадбирларни амалга ошириш;

марказ қозонхоналарини, иссиқлик тармоқларини модернизация ва реконструкция қилиш, шунингдек хонадонлар ичида алоҳида иссиқлик таъминоти тизимларини ўрнатиш борасида Республика иссиқлик таъминотини ривожлантириш дастурларини амалга ошириш;

 уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимига ресурс ва энергия тежайдиган технологиялар ҳамда ускуналарни тадбиқ этиш, жумладан, уй-жой коммунал хўжалиги объектларини замонавий ҳисоблаш ўлчов приборлари билан жиҳозлаш;

ривожланган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини инобатга олган холда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;

ичимлик сув, канализация, иссиқлик таъминоти бўйича кўрсатиладиган хизматларга тариф сиёсатини шакллантириш учун ҳамда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ташкилотларининг иктисодий барқарорлигини мустаҳкамлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ юқори ташкилотлар номенклатурасига олинган лавозимларга малакали кадрлар танлаш ва белгиланган тартибда тақдим қилиш;

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасининг ҳудуддаги ташкилотлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича эҳтиёжини ўрганиш, шу юзасидан таклифлар киритиш;

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасининг ҳудуддаги ташкилотлари кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга жалб қилиш;

Бошқарма ва унинг ташкилий тузилмасидаги корхона ва ташкилотларда ахборот комуникация технологиялари фаолиятини йўлга қўйиш ва барқарорлигини таъминлаш;

Бошқарма ва унинг ташкилий тузилмасидаги корхона ва ташкилотларда баланс ва молиявий ҳисоботларни қабул қилиш, таҳлил қилиш ҳамда Вазирликка тақдим қилиш;

  1. Бошқарма ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) ҳудудда Вазирликнинг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш фаолиятини бошқаришда:

жисмоний ва юридик шахсларнинг уй-жой коммунал хизматларга бўлган талабини ўрганади ва ўрнатилган тартибда Вазирликка тақдим қилади;

истеъмолчиларга уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш сифат даражасини ошириш ва энергияни тежайдиган замонавий технологияларни жорий қилиш юзасидан таклифлар киритади;

кўп хонадонли уй-жой фонди, ичимлик сув, канализация, иссиқлик таъминоти соҳасида қурилиш, реконструкция ва модернизация қилишга доир дастурлар, шунингдек, худуднинг коммунал инфратузилмасини янада ривожлантириш схемаларини ишлаб чиқишда иштирок  этади;

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимига раҳбарлик қилади, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш объектларидан фойдаланадиган ташкилотлар фаолиятини услубий таъминлайди ва мувофиқлаштиради;

бошқарма ва унинг ташкилий тузилмасидаги корхона ва ташкилотларнинг аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва иқтисодиёт тармоқларига уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш барқарорлигини таъминлашга доир ишларини ташкил этади;

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси объектларининг барқарор фаолиятини ва соҳага оид норматив талабларга риоя этилишини таъминлайди;

кўп хонадонли уй-жой фонди, иссиқлик таъминоти, ичимлик сув ва канализация тизимларининг техник-иқтисодий ҳолати кўрсаткичларини ўрганади ва мониторинг қилади;

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, уларнинг турларини кенгайтириш, ишлаб чиқаришнинг моддий ва энергия истеъмолини камайтириш чораларини кўради ва бу соҳани такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари билан хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг кўп хонадонли уйларнинг сақланишини таъминлаш, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш объектларининг барқарор ишлаши масалалари юзасидан ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўяди;

маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари фаолиятини яхшилаш, аҳолига хизмат кўрсатиш маданиятини ошириш чораларини кўради;

ҳудуд аҳолисини уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотларининг фаолияти тўғрисида мунтазам хабардор қилади, жисмоний шахслар, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахсларнинг Бошқарма ваколатига киритилган масалаларга тааллуқли мурожаатларини (таклифлари, аризалари ва шикоятларини) қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқади ва зарур чоралар кўради;

юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари билан боғлиқ ишлар ҳолатини таҳлил қилади, интерфаол “самарали алоқа” ва “виртуал қабулхона” механизмини жорий қилади;

Бошқарма ва унинг ташкилий тузилмасидаги ташкилотларда меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникасини таъминлаш, авария ва ёнгинлар, бахтсиз ходисаларнинг олдини олиш тадбирлари бажарилишини таъминлайди;

ўз ваколати доирасида давлат мулкини бошқаради ва тасарруф этади;

б) кўп хонадонли уй-жой фондини саклаш ва улардан фойдаланиш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштиришда:

кўп хонадонли уй-жой фондини таъмирлаш, ободонлаштириш ва ундан фойдаланиш шароитларини яхшилаш буйича дастурларни ўз вақтида амалга оширилишини таъминлайди;

кўп хонадонли уй-жой фондидан самарали фойдаланиш мақсадида «Таъмирлаш-тиклаш хизмати» ва «Ягона ҳисоб-китоб маркази» фаолиятини ташкил қилади,  мувофиклаштиради ва мониторинг қилади;

кўп хонадонли уй-жой фондини таъмирлаш, ободонлаштириш ва ундан фойдаланиш шароитларини яхшилаш бўйича дастурларни шакллантиради ва амалга ошириш учун ажратилган маблағларни самарали ҳамда мақсадли фойдаланиш чораларини кўради;

кўп хонадонли уйларни бошқариш ва бошқарувни амалга оширадиган ташкилотларни назорат қилиш тизимининг фаолият кўрсатиши, уй-жой муносабатлари иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида ахборот билан таъминлайди;

ахоли пунктларида жойлашган кўп хонадонли уйларни реконструкция килиш, улардан фойдаланиш, сақлаш ва таъмирлаш, уларнинг техник ва фойдаланиш ҳолатини яхшилаш масаласида давлат бошкаруви органлари ва бошқа ташкилотлар  фаолиятини мувофиклаштиради;

кўп хонадонли уйда бино мулкдорларининг умумий мулкини сақлаш, фойдаланиш ва унинг энергетика самарадорлигини ошириш буйича бажарилиши шарт бўлган тадбирлар рўйхатини тузади ва бажарилишини таъминлайди;

кўп хонадонли уй-жой фондининг турар жой биноларини яшаш учун яроқсиз деб тан олиш тадбирларини белгиланган тартибда амалга оширишда иштирок этади;

кўп хонадонли уй-жой фондининг авария холати мониторингини олиб боради;

кўп хонадонли уй-жой фондини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасида жойлардаги ижро хокимияти органлари, фукароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини мувофиклаштиради;

в) ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ва модернизация қилишда:

ахолининг, айникса, қишлоқ жойларда тоза ичимлик сувдан фойдаланишини яхшилашга доир комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;

тегишли дастурлар доирасида ичимлик сув ва канализация корхонаси иштирокида сув таъминоти ва канализация иншоотлари ҳамда тармоқларини қуриш, мавжудларини модернизация ва реконструкция қилишни мувофиқлаштиради;

ичимлик сув ва канализация корхонасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий ускуналар, машина ва механизмлар, таъмирлаш-фойдаланиш ва ўлчаш техникаси билан жихозлашга доир комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;

ичимлик сувни ишлаб чикариш ва технологик жараёнлари самарадорлигини ошириш, белгиланган талабларга мувофиқ унинг сифатини таъминлаш, ишлаб чиқариш жараёнига энергия ва сувни тежайдиган технология хамда ускуналарни жорий қилишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади ва мазкур фаолиятни такомиллаштириш юзасидан таклиф киритади;

ичимлик сув ва канализация тизимларини, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида бошқаришнинг бозор тамойилларига мос механизмларини жорий этилишини таъминлайди;

ичимлик сув ва канализация объектларини ўз вақтида фойдаланишга қабул қилиш чораларини кўради;

сув қувурлари ва канализация иншоотларида энергия ва ресурсни тежайдиган янги технология ҳамда ускуналарни жорий қилишга оид тавсиялар ишлаб чиқишда иштирок этади;

марказлаштирилган сув таъминоти ва канализация объектларини хар бир ахоли пункти бўйича паспортлаштиради ҳамда паспортлаштириш натижалари асосида мунтазам янгиланадиган электрон маълумотлар базасини шакллантиради;

марказлаштирилган ичимлик сув таъминотига уланган барча тоифадаги истеъмолчилар учун замонавий ҳисобга олиш приборларини босқима-босқич ўрнатиш бўйича тадбирларни амалга оширилишини таъминлайди;

ичимлик сув ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилишга доир ажратиладиган маблағлардан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлайди;

г) иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш ва модернизация қилишда:

иссиқлик таъминоти тизимида, жумладан қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиб, энергия ва ресурсни тежайдиган янги технология ва ускуналарни жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

кўп хонадонли уйлар қуриш, ижтимоий ва бошқа объектларда энергия самарадорлигини таъминлайдиган маҳаллий қозонхоналар қуриш, шунингдек хонадонлар ичида алоҳида иссиқлик таъминоти тизимларини ўрнатиш орқали марказлаштирилмаган иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш чораларини кўради;

жисмонан ва манан эскирган, самарадорлиги паст қозонхона агрегатлари, насос ускуналари, ишдан чиққан магистрал ва тақсимлаш иссиқлик тармоқларини модернизация, реконструкция қилинишини ҳамда уларни алмаштирилишида қатнашади;

энергия ресурсларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишни норматив ҳисобга олишни йўлга қўйиш, абонентларни иссиқлик таъминоти хизматлари учун келиб тушадиган маблағлар ва тўловларни автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизимини жорий қилинишини ташкил этади.

д)      уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида кадрлар билан ишлаш, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этишда:

тегишли давлат бошқарув органлари билан ҳамкорликда бошқарма ва унинг ташкилий тузилмасидаги корхона ва ташкилотларда коррупцияни олдини олишга қаратилган ишларни ташкиллаштиради;

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш сохаси учун кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга эҳтиёжини ўрганади;

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси учун кадрлар тайёрлашни, хорижий мамлакатларда тажриба орттириш учун номзодларни жалб қилиш ишларини ташкил қилади;

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси учун кадрлар захирасини шакллантиради;

“Коммуналўкув” ўқув-методик марказида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси мутахассислари ва хусусий мулкдорлари ширкатлари ходимларини ўқитиш ишларини ташкил қилишга кўмаклашади;

 

 3-БОБ. БОШҚАРМАНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ

 11.Бошқарма ўзига юкланган вазифа ва функцияларини бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

жойлардаги давлат ва хўжалик бошқарув органлари, жойлардаги ижро ҳокимияти органлари ҳайъатларининг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ислохотларни амалга ошириш, иқтисодиёт тармоқларида коммунал хизматларни жорий қилиш масаласини кўриб чиқиш билан боғлик мажлисларида белгиланган тартибда иштирок этади;

давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлардан бошқарма ва ташкилий тузилмасидаги корхона ва ташкилотларининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича ҳужжатлар, статистика маълумотлари, таҳлилий материаллар, хулоса ва бошқа ахборотларни сўраб олиш;

давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва идоравий мансуб ташкилотлардан ичимлик сув, канализация ва иссиқлик таъминоти объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш, кўп хонадонли уй-жой фондини мукаммал ва жорий таъмирлаш, кўп хонадонли уй-жой фондига туташ худудларни ободонлаштириш бўйича дастурлар, чора-тадбир лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун зарур ҳисоб-китоблар, ҳисобот маълумотлари ва бошқа материалларни олиш;

Вазирликка, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий  ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун бошқарма ваколатига кирадиган масалалар юзасидан таклифлар киритиш;

 Вазирлик билан келишган ҳолда ўз ваколати доирасида конференция, семинар, ярмарка ва бошқа тадбирлар ўтказиш, шунингдек бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шундай тадбирларда иштирок этиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ Вазирлик ва республика ташкилотлари номенклатурасига олинган лавозимларга номзодлар танлаш ва белгиланган тартибда Вазирлик ва республика ташкилотларига тақдим қилиш;

хорижий давлатларга бошқарма ва ташкилий тузилмасидаги корхона ва ташкилотларининг мутахассисларини белгиланган тартибда юборилиши учун номзодлар кўрсатиш;

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ва норматив ҳужжатларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш тўғрисида мутасадди ташкилотларга кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш;

коммунал соҳа объектларини қуриш соҳасида шаҳар ва туманларнинг қонун хужжатларга мувофиқ тасдикланадиган бош режалари лойиҳалари бўйича хулоса беришда қатнашиш;

Бошқарма қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

  1. Бошқарма қуйидагилар учун жавобгар бўлади:

Вазирликнинг уй-жой комуналхизмат кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсати тадбиқ этиш ва коммунал соҳа фаолиятига раҳбарликни амалга ошириш;

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш ва модернизация қилиш бўйича комплекс дастурлар амалга оширилишини ўз вақтида ва сифатли ташкил этиш;

кўп хонадонли уйлар, ичимлик сув, канализация ва иссиқлик таъминоти тизимларини бошқаришнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш;

фавқулодда ҳолатларда (ҳарбий ҳаракатлар, зилзила, сув тошқинлари, ёнгин, эпидемия ва бошкаларда) Вазирликни хабардор қилган ҳолда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасининг ҳар қандай объектидан фойдаланиш, уларнинг фаолият юритишини чеклаш ёки тўхтатилиши;

ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажариш;

 

4-БОБ. БОШҚАРМА ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

13.Бошқармага  вилоят ҳокимининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири буйруғи билан лавозимга тайинланадиган ва ундан озод қилинадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.

  1. Бошқарма бошлиғи Самарқанд вилоят ҳокимининг ўринбосарига тенглаштирилади.

15.Бошқарма бошлиғи белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири буйруғи билан лавозимга тайинланадиган ва ундан озод қилинадиган ўринбосарга эга.

16.Бошқарма бошлиғи:

Бошқарма фаолиятига яккабошчилик асосида умумий раҳбарликни амалга оширади;

Бошқарма ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар  қабул қилади хамда Бошқамага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;


Киритилган вақти: 13/06/2018 10:33.   Кўрилганлиги: 53

 

Сўровнома


Сайтга баҳо беринг

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 7

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг