Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИНИНГ “КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ ЙИЛИ” ҲУДУДИЙ ДАСТУРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИНИНГ “КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ ЙИЛИ” ҲУДУДИЙ ДАСТУРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 февралдаги ПҚ-2302-сонли “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, вилоятда кексаларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада яхшилаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш, ёши улуғ инсонлар, айниқса, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига ижтимоий, пенсия таъминоти ва тиббий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш, оила ва жамиятда, ёшларни ўзбек халқининг кўп асрлик қадрият ва анъаналари руҳида тарбиялашда кексаларнинг ўрнини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН: 

1. Самарқанд вилоятининг “Кексаларни эъзозлаш йили” ҳудудий дастури” 1-иловага, ҳудудий дастурни амалга ошириш бўйича масъуллар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вилоят комиссияси (Х.Худжаёров)га “Кексаларни эъзозлаш йили” ҳудудий дастурига киритилган тадбирларнинг вилоят бошқармалари, ташкилотлари, муассасалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ҳамда меҳнат жамоалари томонидан тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш ва назорат қилиш юклансин.

3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.


Вилоят ҳокими  З. Мирзаев

2015 йил, 5 март


Вилоят ҳокимининг 2015 йил 5 мартдаги 57-сонли қарорига 1-илова (PDF форматда, 426 Кб)

Вилоят ҳокимининг 2015 йил 5 мартдаги 57-сонли қарорига 2-илова (PDF форматда, 137 Кб)




Охирги ўзгариш: 04/07/2015 18:57.   Кўрилганлиги: 2441
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/regional_government/regional_program

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 6

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг