Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ХОРИЖЛИК ШИФОКОРЛАР ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИШДИ

ХОРИЖЛИК ШИФОКОРЛАР ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИШДИ

Вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ҳамда Германиянинг Friedensdorf International халқаро ташкилоти мутахассислари ҳамкорлигида тиббий кўрик ўтказилди. 

Вилоятдаги кам таъминланган оилалардаги юқори лаб ва қаттиқ танглайнинг, оёқларнинг туғма нуқсонлари бўлган ва бўйин қийшайиши билан боғлиқ ортопедик касалликларга чалинган, куйиш жароҳати олган болалар германиялик шифокорлар кўригидан ўтказилди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Германиянинг Friedensdorf International халқаро ташкилоти томонидан уч томонлама ҳамкорлик битими асосида 2002 йилдан буён юқоридаги каби хасталиклар билан оғриган бемор болалар Германия клиникаларида даволанмоқда.

Мазкур лойиҳа амалга оширилгандан буён Самарқанддан 33 нафар болалар Германия клиникаларида бепул даволаниб келди. 2015 йилнинг ўтган даврида мазкур кўрик аввалида туманларда тиббий кўрик ўтказилиб, юқоридаги ташхис билан туғилган болалар ажратиб олинди. Кўрик давомида 92 нафар болаларнинг аҳволи чуқур текширилди ва хорижда даволаниши зарур бўлган болалар танлаб олинди. Шу йилнинг февраль ойида уч нафар болакайлар Германияга жўнатилган бўлса, навбатдаги кўрик натижаларидан сўнг, аниқроғи август ойида яна бир гуруҳ бемор болалар даволаниш учун хорижга юборилади.

Гулруҳ Мўминова


Охирги ўзгариш: 22/12/2015 09:27.   Кўрилганлиги: 1046
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/regional_government/foreign_relations/xorijlik-shifokorlar-tibbiy-korikdan-otkazishdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 11

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг