Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Туркия компанияси Самарқанддаги олтин конларини ўзлаштиришда ёрдам беради

Туркия компанияси Самарқанддаги олтин конларини ўзлаштиришда ёрдам беради

Самарқанд вилоятидаги Ғаллабулоқ ва Қуштепада олтинга оид объектларни ўзлаштириш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида Давлат геология қўмитаси ва Туркиянинг «TAŞYAPI INŞAAT TAAHHÜT SANAYI VE TICARET A.Ş.”

компанияси ўртасида геология-қидирув ишларини ҳамкорликда олиб боришга доир меморандум имзоланди. 

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 майдаги 328-сонли қарори билан стратегик жиҳатдан муҳим бўлган қаттиқ фойдали қазилмаларнинг 111та истиқболли майдонлари ва 29та кони рўйхати тасдиқланган ва уларни геологик ўрганиш ва ўзлаштириш учун чет эл инвестициялари жалб қилинмоқда. 

Кўзда тутилган чора-тадбирларни амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Давгеолқўм томонидан Туркиянинг «TAŞYAPI INŞAAT TAAHHÜT SANAYI VE TICARET A.Ş.” компанияси билан Самарқанд вилоятининг Ғаллабулоқ ва Қуштепа объектларида биргаликда геология-қидирув ишларини олиб бориш ва олтинга оид объектларни ўзлаштиришда ҳамкорлик қилиш масаласи ишлаб чиқилган.

Тасдиқланган тартибга кўра, илгари томонлар ўртасида меморандум ва қайд этилган объектлар учун ошкор қилмаслик тўғрисида келишув имзоланган ва лойиҳада иштирок этиш бўйича қарор қабул қилиш учун геологик материаллар Туркия томонига белгиланган тартибда берилган.

Материалларни ўрганиш доирасида турк ва немис эксперт–геологлари томонидан жойларга чиқилган, намуналар олинган ҳамда Туркия ва Канададаги халқаро лабораторияларда таҳлил қилган ҳолда объектни ўрганиш ташкил этилган. Ўрганиш якунлари бўйича «TAŞYAPI INŞAAT TAAHHÜT SANAYI VE TICARET A.Ş.” компанияси томонидан лойиҳада иштирок этишга қизиқиш билдирилган. 

2018 йил 25 октябрда лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги битим имзоланди, унга биноан, биринчи босқичда «TAŞYAPI INŞAAT TAAHHÜT SANAYI VE TICARET A.Ş.” компанияси кейинги йилларда қуйидаги ишларни амалга оширади: мавжуд ресурс базаси тўғрисидаги ахборотни аниқлаштириш ва тарихий геологик қидирув маълумотлари, шу жумладан халқаро стандартлардан фойдаланишни тасдиқлаш учун объектларда текширув пунктларини очиш; технологик жараёнларни ишлаб чиқиш учун металлургик синовларини ўтказиш; олтин захираларини ривожлантириш учун ПТЭО (тахминий техник-иқтисодий асослар) лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Лойиҳанинг биринчи босқичининг ижобий натижаларидан сўнг томонлар олтин захираларини ривожлантиришда ҳамкорлик қилишнинг шакл ва шартлари тўғрисида келишадилар.

Ҳокимлик ахборот хизмати.


Охирги ўзгариш: 28/11/2018 10:43.   Кўрилганлиги: 393
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/regional_government/foreign_relations/turkiya-kompaniyasi-samarqanddagi-oltin-konlarini-ozlashtirishda-yordam-beradi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 11

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг