Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ҚИРҒИЗ МАДАНИЯТИ КУНЛАРИ САМАРҚАНДДА ДАВОМ ЭТДИ

ҚИРҒИЗ МАДАНИЯТИ КУНЛАРИ САМАРҚАНДДА ДАВОМ ЭТДИ

Тошкент шаҳрида ўтказилган Қирғизистон Республикаси маданияти кунлари иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди.

Самарқанд халқаро аэропортида меҳмонларни вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов, вилоят маданият бошқармаси бошлиғи Б.Шарофов ва кенг жамоатчилик вакиллари тантанали кутиб олишди.Қирғизистон Республикаси маданият, ахборот ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари Бақтибек Секимов раҳбарлигидаги делегация аъзолари дастлаб Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиб, Ҳазрати Хизр мажмуасида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишишди. Шунингдек, меҳмонлар Амир Темур мақбараси, Регистон майдонини томоша қилди.

–  Бугун икки қардош халқлари ўртасидаги яқин алоқалар барча соҳаларда мустаҳкамланиб бормоқда, – дейди санъаткор Бақит Шатенов. – Хусусан, санъат соҳасида ҳам қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Санъат халқларни янада яқинлаштиради. Шунинг учун бугун самарқандликларга ўзимизнинг миллий санъатимизни намойиш этишни мақсад қилганмиз. Ўйлайманки, ўтказилаётган бу каби маданият кунлари халқларимиз ўртасидаги абадий дўстликни янада мустаҳкамлайди.

Бугун тадбир доирасида 16:30 да “Шарқ юлдузи” кинотеатрида қирғизистонлик кино усталари томонидан суратга олинган "Қурбонжон Додхоҳ" бадиий фильми тақдимоти ҳамда киноижодкорлар билан учрашув ўтказилади.

Шунингдек, 18:00 да Самарқанд вилоят мусиқали драма театрида Тўхтағул Сотилғонов номидаги қирғиз давлат филармониясининг миллий фольклор дастури ва қирғизистонлик санъаткорларнинг концерти намойиш этилади.

Ҳокимлик ахборот хизмати.


Охирги ўзгариш: 28/11/2018 10:40.   Кўрилганлиги: 117
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/regional_government/foreign_relations/qirgiz-madaniyati-kunlari-samarqandda-davom-etdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 8

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг