Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ГЕРМАНИЯЛИКЛАР ҲАМ МЕҲМОНХОНА ҚУРМОҚЧИ

ГЕРМАНИЯЛИКЛАР ҲАМ МЕҲМОНХОНА ҚУРМОҚЧИ

Самарқандга Германиянинг “RIMC Hotels and Resorts” компанияси вакилларидан иборат делегация ташриф буюрди.

Компания бошқарувчиси Герт Прантнер, дунёга машҳур бўлган “Монтана” компанияси бошқарувчиси Богдан Цешинский, Германияда чоп этиладиган “Euro-Asia” журнали бош муҳаррири Марат Абишевдан иборат делегация аъзолари компания ҳақида батафсил маълумот берди.

Мазкур компания меҳмонхона ва бошқарув соҳасида халқаро миқёсда катта тажрибага эга. Айни пайтда Германиядан ташқари Австрия, Италия, Испания, Швейцария, Хитой ва бошқа кўплаб мамлакатларда меҳмонхоналари мавжуд.

Компаниянинг ўзига хос жиҳати ҳар бир ҳудудда ўша жойга мос тарзда меҳмонхона ташкил этади. Бунда ҳудуднинг қонун-қоидалари, халқнинг минталитети, миллатнинг урф-одатига алоҳида эътибор қаратилади. Бу биз учун жуда муҳим ҳисобланади. Чунки Самарқандга келаётган меҳмонларга ўзлигимизни, урф-одат ва тарихимизни намойиш этишимиз керак.

Меҳмонларга айни пайтда Самарқанд шаҳрининг бош режаси тузилаётгани, бу жараён яқин вақтларда якунига етиб, бугун билдирилган таклиф ва лойиҳалар албатта инобатга олинишини билдирилди.

Ҳокимлик ахборот хизмати.


Охирги ўзгариш: 28/11/2018 11:04.   Кўрилганлиги: 652
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/regional_government/foreign_relations/germaniyaliklar-ham-mehmonxona-qurmoqchi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.