Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз, Марғилон ва Тошкентда Ёшлар меҳмонхоналари қурилади

Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз, Марғилон ва Тошкентда Ёшлар меҳмонхоналари қурилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз, Марғилон ва Тошкент шаҳарларида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Ёшлар меҳмонхоналари қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси

Ҳужжат билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган “Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз, Марғилон ва Тошкент шаҳарларида Ёшлар меҳмонхоналари қурилишини ташкил этиш манзилли режаси” тасдиқланиши мумкин.

Ёшлар меҳмонхоналарини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича:

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг “Ёшлар қурилиш инвест” компанияси – буюртмачи этиб белгиланади;

бош лойиҳачилар ҳамда бош пудратчиларни қонунчиликда белгиланган тартибда танлов савдолари (тендер) натижалари асосида аниқланади.

Белгиланишича:

Ёшлар меҳмонхоналарини қуриш, реконструкция қилиш, жиҳозлаш ва фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбаалар ҳисобидан амалга оширилади;

Ёшлар меҳмонхоналарида ёшлар туризми учун қулай инфратузилма ва ижтимоий объектларни ташкил этишни инобатга олган ҳолда улар хостелларга тенглаштирилади ҳамда амалдаги қонунчиликда хостеллар учун кўзда тутилган давлат стандартлари талабларига мувофиқ ўз фаолиятини олиб боради.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқига хусусий инвесторлар билан тўғридан-тўғри музокаралар якунлари бўйича инвестиция шартномаларини тузиш орқали Ёшлар меҳмонхоналарини қуриш ва фаолиятини амалга оширишга рухсат берилади.

Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари иловадаги манзилли режада белгиланган ҳудудларда Ёшлар меҳмонхоналарини қуриш учун шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ ер майдонларини ўрнатилган тартибда ажратадилар.

жойлаштирилди.

Ҳокимлик ахборот хизмати.


Охирги ўзгариш: 28/11/2018 10:55.   Кўрилганлиги: 119
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/regional_government/cooperation/samarqand-buxoro-shahrisabz-margilon-va-toshkentda-yoshlar-mehmonxonalari-quriladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 4

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг