Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Бердиқулов Дилшод

Бердиқулов Дилшод

Самарқанд вилояти ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири

1978 йил 26 март куни Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида туғилган. Маълумоти - олий, 1999 йилда Самарқанд давлат университетини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1999 йилда Самарқанд вилояти ҳокимлиги меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш бошқармасида бош мутахассис вазифасидан бошлаган.

2001-2003 йилларда вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бош мутахассиси;

2003-2006 йилларда Самарқанд шаҳар меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари;

2006-2011 йилларда вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бўлим бошлиғи, бошлиқ ўринбосари;

2012-2015 йилларда вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари котибияти бош мутахассиси;

2015-2016 йилларда вилоят иқтисодиёт бош бошқармаси бўлим бошлиғи ўринбосари;

2016 йилда вилоят ҳокимлиги ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаси бош мутахассиси;

2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси, вилоят туризмни ривожлантириш департаменти бўлим бошлиғи бўлиб ишлаган.

2018 йилнинг 28 августидан Самарқанд вилояти ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири вазифасида фаолият кўрсатиб келмоқда.


Киритилган вақти: 17/09/2018 10:06.   Кўрилганлиги: 192
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/regional_government/biographies/turizm-mudir

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг