ОМАНОВ Мехриддин

Самарқанд вилояти ҳокимлиги юристи

1979 йил 24 октябрда Самарқанд вилояти Нарпай туманида туғилган. Маълумоти - олий, 2003 йилда Тошкент давлат юридик институтини ҳуқуқшунос мутахассислиги бўйича тамомлаган.

1999-2003 йилларда Тошкент давлат юридик институтида ўқиган. 2003-2006 йилларда Тошкент юридик коллежи ўқитувчиси, 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг қилиш маркази иш юритувчи-котиби, кадрлар бўйича катта инспектори (кассир), 2007-2011 йилларда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилиши устидан назорат қилиш маркази Иқтисодий ривожланиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг қилиш бўлими катта, етакчи, бош маслаҳатчиси, 2011-2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш бош бошқармаси Самарқанд вилоят ҳудудий бўлимининг бошлиғи, 2014-2015 йилларда Ургут туман 3-сон давлат нотариал идорасининг нотариус ёрдамчиси бўлиб ишлаган.

2015 йилнинг 6 июлидан буён Самарқанд вилояти ҳокимлиги юристи лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда.


Киритилган вақти: 19/09/2016 16:11.   Кўрилганлиги: 1340

 

Сўровнома


Сайтга баҳо беринг

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг