Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

РАХМАТУЛЛАЕВ Беҳзод

РАХМАТУЛЛАЕВ Беҳзод

Самарқанд вилояти ҳокимлигининг Ишлар бошқарувчиси

1980 йил 11 июнда Навоий вилояти Хатирчи туманида туғилган.

Маълумоти – олий, 2002 йилда Самарқанд давлат университетини социолог мутахассислиги бўйича, 2007 йилда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтини сиртқи йўналиши бўйича, 2009 йилда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтини иқтисодчи мутахассислиги бўйича магистратурасини, 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2002 йилда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия масъул котиби вазифасида бошлаган.

2004-2005 йилларда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи 1-тоифали мутахассиси;

2005-2008 йилларда Самарқанд шаҳар ҳокимининг ёрдамчиси;

2008-2010 йилларда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари;

2010-2011 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси тингловчиси;

2011-2012 йилларда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари;

2012-2016 йилларда вилоят ҳокимлиги меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари;

2016-2017 йилларда вилоят ҳокимлиги меҳнат бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари;

2017-2018 йилларда Самарқанд шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари;

2018 йилда Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги мутахассиси бўлиб ишлаган.

2018 йилнинг 3 августидан буён Самарқанд вилояти ҳокимлиги ишлар бошқарувчиси вазифасини бажарувчи сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда.


Охирги ўзгариш: 17/09/2018 10:00.   Кўрилганлиги: 1797
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/regional_government/biographies/ishlar-boshqaruvchisi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 8

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг