Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Вилоят ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбарининг вазифалар тақсимоти

Вилоят ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбарининг вазифалар тақсимоти

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ҳамда вилоят ҳокимлиги раҳбар кадрлар лавозимлари рўйхатига олинган раҳбарларни танлаш, тайинлаш, жой-жойига қўйиш ва уларга амалдаги ҳамда истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш бўйича гуруҳнинг фаолиятига раҳбарлик қилади.

Кадрлар заҳирасининг сифати учун шахсан жавоб беради.
Ташкилий-назорат гуруҳи бошқарув аппарата раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги таклифларни ҳокимнинг кўриб чиқиши учун белгиланган тартибда киритади.
Тасдиқланган лавозимлар номенклатурасига мувофиқ кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, мутахассисларни тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш чора-тадбирлари комплексини амалга оширади, кўриб чиқилаётган номзодларни ҳар томонлама ўрганишни ва улар бўйича ишончли материаллар тайёрланишини ташкиллаштиради.
Келгусида ҳудудий бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарлик лавозимларига кўтариш учун бошқарув кадрлари захирасини шакллантириш ишларини ташкил этади.
Ҳудудий бошқарув органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бошқарув кадрлари фаолиятининг тизимли мониторингини олиб боради.
Бошқарув кадрларини ҳисобга олиш, уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини шакллантириш ва юритиш ишларини ташкил қилади.
Захирага киритилган бошқарув кадрларининг касбий билимларини доимий такомиллаштириш, малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш жараёнини ташкил қилади.
Ҳокимнинг ўринбосарлари билан биргаликда мутасаддилик қиладиган ҳокимлик аппарата кадрларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди.
Заҳирага олинган кадрларни босқичма-босқич мўлжалланган лавозимга тайёрлаб боришни ташкил этади. Кадрларни тайёрлаб боришнинг схемалари тузилишини таъминлайди ва унинг ижросини назоратга олади.
Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан туман ва шаҳар ҳокимликлари, ҳудудий бошқарув органлари ишини ташкиллаштириш, уларнинг иш фаолиятини яхшилаш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади.
Гуруҳга келган ҳужжатларнинг ижросини таъминлайди.
Гуруҳнинг барча мутахассисларига топшириқларни беради ва уларнинг бажарилишини назорат қилади.
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ҳамда вилоят ҳокимлигининг иш режаси лойиҳаларини тайёрлашда амалий ёрдам кўрсатади.
Вилоят ҳокимлиги раҳбариятига ташкилий ишлар ва кадрлар масалалари бўйича гуруҳнинг фаолияти ҳамда шаҳар ва туман ҳокимликларида олиб борилаётган ташкилий ва кадрлар ишлари тўғрисида ахборот беради ва таклифлар киритади.
Ўз ваколати доирасида кадрларни танлаш, тавсия этиш ва алмаштириш масалаларини кўриб чиқади ва вилоят ҳокимлиги раҳбарияти билан келишилган ҳолда амалга оширади.
Вилоят ҳокимига гуруҳ ходимларини, туман ва шаҳар ҳокимликларини, маҳаллий бошқарув органлари раҳбарларини рағбатлантириш ёки ишдан четлаш тўғрисида таклифлар киритади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ташкилий-кадрлар ишлари бўйича Давлат маслаҳатчисининг хизмати ва вилоят ҳокимининг раҳбарлигида иш олиб боради.
Давлат мукофотлари билан тақдирлашга доир ҳужжатларни расмийлаштириш ишларини ташкил этади.
Вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликларида, вилоят бошқарма, ташки лот ва корхоналарда ижро назоратини кучайтириш, иш юритиш ва фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистан Республикаси қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Узбекистон Республикаси Президента фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва вилоят ҳокимининг ҳужжатлари ижросини таъминлаш бўйича назоратини олиб боради.


Охирги ўзгариш: 11/09/2018 12:07.   Кўрилганлиги: 1278
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/regional_government/apparatus_duties/viloyat-hokimligi-tashkiliy-nazorat-guruhi-rahbarining-vazifalar-taqsimoti

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг