Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Вилоят ҳокимлиги Ахборот-таҳлил хизмати раҳбарининг вазифалар тақсимоти

Вилоят ҳокимлиги Ахборот-таҳлил хизмати раҳбарининг вазифалар тақсимоти

Ахборот-таҳлил гуруҳига бевосита раҳбарликни амалга оширади, ўз мутахассислар ишларини ташкил қилади ҳамда Ахборот-таҳлил гуруҳига юкланган вазифалар, функцияларнинг бажарилиши ва ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради.

Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, идоралараро комиссиялар, Кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида қатнашади.
Чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.
Ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари мутахассисларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга танбеҳ бериш тўғрисидаги келишилган таклифларни вилоят ҳокимига такдим этади.
Ахборот-таҳлил гуруҳига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ва ўзига бўйсунувчи мутахассислар ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради.
Ўзига бириктирилган масалалар бўйича материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил қилади, топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлайди.
Тегишли масалалар бўйича маълумотлар базаси яратилиши ва юритилиши, уларнинг мунтазам равишда янгиланиб борилиши устидан назоратни амалга оширади.
Материаллар тўғрисида вилоят ҳокимига ҳамда Вазирлар Маҳкамасига ахборот беради.
Ислоҳотларни чуқурлаштириш, вилоятни, тармоқлар ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек тегишли соҳалардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларнинг ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни вилоят ҳокимига ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.
Ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари ўз ваколати доирасида:
Вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси, Ўзбекистон Журналистлар ва Ёзувчилар ижодий уюшмаси вилоят бўлимлари, Телерадиокомпания, “Зарафшон”, “Самарканский вестник”, “Овози Самарканд” газеталари таҳририяти давлат корхонаси, республика оммавий ахборот воситалари вилоят
мухбирлари, маҳаллий оммавий ахборот воситалари билан
ҳамкорликда самарали ишларни ташкил этади, улар фаолиятини мувофиқлаштириб боради ҳамда ушбу тузилмаларнинг амалдаги ва истиқболли кадрлари бўйича ўз таклифларини билдиради.
Вилоят ҳокимининг иш режаси бажарилишининг мониторингини ташкиллаштиради, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро аппарата билан ҳамкорлик қилади.
Вилоят ҳокимлиги таркибий бўлинмалари билан биргаликда ҳоким томонидан ўтказиладиган мажлисларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларининг кун тартиби лойиҳаларини шакллантиради, ҳокимга тасдиқлатади ва тегишли ҳужжатлар тайёрланишини таъминлайди.
Ҳоким томонидан ўтказиладиган мажлисларни ташкил этади, топшириқларни умумлаштиради, уларнинг бажарилишини назорат қилади, ҳокимни уларнинг бажарилиши ва натижалари тўғрисида белгиланган муддатларда хабардор қилади.
Ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларини ташкил этади, йиғилишлар кун тартибидаги масалалар бўйича маълумотларни вилоят ҳокимлиги бошқарув аппарата тегишли таркибий бўлинмалари билан биргаликда тайёрлайди.
Вилоят ҳокимлиги бошқарув аппарати таркибий бўлинмалари билан биргаликда ҳоким учун ахборот-маълумотнома ва бошқа материалларни, шунингдек ҳокимнинг маърузалари ва нутқларини тайёрлайди.
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳамда ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини экспертизадан ўтказишни ташкил этиш ва сифатли тайёрлаш бўйича ҳокимнинг ўринбосарлари билан ўзаро мустаҳкам ҳамкорлик қилади.
Амалга оширилаётган хатти-ҳаракатлар тўғрисида жамоатчиликни дарҳол хабардор қилиш ҳамда ҳокимликнинг фаолияти матбуот, радио, телевидение ва бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғида холисона ёритилиши учун бошқарув аппаратининг оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди.
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ва ҳокимликнинг фаолиятини янада тўлиқ ва холисона ёритиш мақсадида миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ҳамда журналистлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Матбуот конференциялари, брифинглар ўтказиш, интервьюлар олишни ва ҳокимликнинг раҳбарияти ва ходимлари билан оммавий ахборот воситалари вакилларининг бошқа учрашувларини ташкил қилади.
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ва ҳокимликнинг фаолияти масалалари юзасидан жамоатчилик фикрини ҳамда миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари нуқтаи назарини ўрганиш бўйича таҳлилий ишларни амалга оширади, ҳокимлик раҳбариятига ахборот бериш учун матбуотда эълон қилинган долзарб материаллар шарҳларини тайёрлайди.
Оммавий ахборот воситалари билан ахборот-маълумотномаларни эълон қилиш ишларини амалга ошириш учун халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва ҳокимлик фаолияти тўғрисидаги таҳлилий, статистик ва бошқа материаллар маълумотларининг тизимлаштирилган банкини ташкил қилади.
Ахборот-таҳлил гуруҳи тўғрисидаги Низом ва вилоят ҳокимининг қарорларига асосан, бошқа ваколатларни бажаради.
Ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари вақтинчалик бўлмаса, унинг вазифаларини топшириғига биноан бош мутахассислардан бажаради.


Охирги ўзгариш: 11/09/2018 12:07.   Кўрилганлиги: 1049
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/regional_government/apparatus_duties/viloyat-hokimligi-axborot-tahlil-xizmati-rahbarining-vazifalar-taqsimoti

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 10

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг