Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Вилоят ҳокимлиги саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари котибитияти мудирининг вазифалар тақсимоти

Вилоят ҳокимлиги саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари котибитияти мудирининг вазифалар тақсимоти

Котибият фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, ваколатига кирувчи масалаларни ҳал қилиш бўйича йўналишларни ва вазифаларни белгилайди.
Котибиятга юклатилган вазифалар бўйича шахсан жавоб беради. Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, қурилиш субъектлари
ўртасида бозор муносабатларини жорий этиш, пудрат, лойиҳа ишлари ва қурилиш материаллари бозорини шакллантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

Саноат ишлаб чиқариш соҳасида ислоҳотларини чуқурлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади, ишламаётган саноат корхоналари фаолиятини тиклаш чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминлайди.
Ҳудудда стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини ташкил қилиш, халқаро стандартларни қўллаш, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлигини ошириш, истеъмол бозорини сифатли маҳсулотлар билан тўлдиришга ҳамда маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материалларни маҳаллийлаштириш дастурларини корхона ва ташкилотларда қўлланилишини амалга оширади.
Tacappyфидаги идораларда ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирларни тузади. Инвестиция дастурларига мувофиқ равишда қурилишлар манзилли рўйхатини шакллантириш, барпо этилаётган объектларнинг ўз вақтида ишга туширилиши юзасидан назоратни амалга оширади.
Қурилиш комплексида пудрат лойиҳа ишларига бўлган давлат буюртмасини тендер асосида жойлаштириш, шунингдек унинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди.
Ҳудудда шаҳарсозлик ҳужжатларини шакллантириш ва юритиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни амалга оширади.
Қурилишларни бош режа асосида амалга оширилишини таъминлайди, шунингдек шаҳарлар, аҳоли пунктлари қурилишида меъёр ва қоидаларга риоя қилинишини назорат қилади.
Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ислоҳотларнинг чуқурлаштирилиши юзасидан назоратни амалга оширади, коммунал хизматлар рақобат бозорини шакллантирилишига имконият яратади. Муҳандислик таъминоти хизматлари доимий ишлаб туришини ташкил этади.
Транспорт ва алоқа соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш чора-тадбирларини амалга оширади, транспорт ва коммуникация комплексларида инфратузилмани шакллантиради.
Йўллар инфратузилмаси, транспорт иншоотларини ривожлантириш ва аҳолини ичимлик суви ҳамда табиий газ билан таъминлаш, шунингдек аҳоли пунктларини ободонлаштиришни таъминлаш бўйича дастурни бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширади.
Ресурсларни тежовчи технологиялар ва механизмлар жорий этилишини,
ёқилғи-энергетика ресурсларни тежалишини таъминловчи
дастурларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Президента фармонлари, Ҳукумат қарорлари ҳамда вилоят ҳокимининг мазкур тармоқ бўйича қабул қилган қарорлари ва топшириқларини бажарилиши ва назорати учун шахсан жавобгардир.
Қуйидаги ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради:
вилоят коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси;
вилоят ҳокимлиги архитектура ва қурилиш Бош бошқармаси;
вилоят ҳокимлиги Инжиниринг компанияси;
“Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компанияси вилоят бўлими;
вилоят автомобиль йўллари бошқармаси;
вилоят ҳокимлиги якка тартибда уй-жой қурилишини мувофиқлаштириш бошқармаси;
вилоят “Тоза худуд” давлат унитар корхонаси;
вилоятдаги мулк шаклидан қатъий назар, барча лойиҳалаштириш институтлари;
қурилишда тендер (танлов) савдоларини ташкил қилиш ва нархларни шакллантириш вилоят консалтинг маркази;
вилоят ҳокимлиги қошидаги Давлат идоралардан ташқари лойиҳа ва сметаларни экспертиза қилиш бошқармаси;
шаҳар ва туманлар ободонлаштириш ва коммунал хизмат кўрсатиш бўлимлари ишини мувофиқлаштириш бўлимлари;
вилоят нефть маҳсулотлари унитар корхоналари;
“Самарқандиккиламчиранглиметалл” МЧЖ;
“Ўздавнефтгазинспекция” вилоят бўлими;
KJ
“Уздавэнергоназорат” давлат инспекцияси вилоят бўлими;
“Саноатконтехназорат” давлат инспекцияси вилоят бўлими;
Ичимлик суви назорат инспекцияси
Кўп квартирали уй-жойларни қуриш ва фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси;
“Самарканд электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти;
Магистрал электр тармоқлари корхонаси;
“Марказгазтаъминот” давлат унитар корхонаси;
вилоят “Сувоқова” давлат унитар корхонаси;
“Самарканд Hyp” корхонаси.
“Иссиқлик манбаи” давлат унитар корхонаси;
“Самарканд кумир етказувчи” унитар корхонаси;
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникациялари вазирлиги Самарканд вилоят ҳудудий бошқармаси;
“Самтелеком” шўъба корхонаси
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” га қарашли Самарканд ҳалқаро аэропорта;
“Узбекистон темир йўллари” Давлат акционерлик компанияси Бухоро узелининг Самарканд минтақавий бўлими ва унга қарашли барча корхоналари;
кўчмас мулкларни баҳолаш ва сармоялар вилоят агентлиги.


Охирги ўзгариш: 11/09/2018 12:27.   Кўрилганлиги: 736
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/regional_government/apparatus_duties/viloyat-hokimining-sanoatni-rivojlantirish-kapital-qurilish-kommunikatsiyalar-va-kommunal-xojalik-masalalari-boyicha-orinbosari-kotibiyati-mudirining-vazifalar-taqsimoti

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг