Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят Хотин-қизлар қўмитаси котибияти мудирининг вазифалар тақсимоти

Вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят Хотин-қизлар қўмитаси котибияти мудирининг вазифалар тақсимоти

Котибият фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, ваколатига кирувчи масалаларни ҳал қилиш бўйича йўналишларни ва вазифаларни белгилайди. Котибиятга юклатилган вазифалар бўйича шахсан жавоб беради.

Вилоятда оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасида вазифаларнинг бажарилиши учун тўлиқ жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Президента, Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, вилоят ҳокими қарор, фармойиш, топшириқларини тегишли идоралар томонидан ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни таъминлайди.
Котибият ваколатига тааллуқли масалалар бўйича таҳлилий материалларни тайёрлаб, муҳим ахборотларни тақдим этади ва тартибга солиб боради.
Таркибий бўлинмага бевосита раҳбарлик қилади, ўз мутахассисининг ишларини ташкил қилади ҳамда котибиятга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши юзасидан шахсан жавоб беради.
Киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принципларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза кўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди.
Тасдиқланган тузилмага ва штатлар рўйхатига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, мутахассисларнинг касбий даражасини ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга жазо чоралари кўриш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ва киритади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сон Фармонида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш юзасидан қуйидаги йўналишлар бўйича назорат олиб боради ва таҳлил этади:
а) хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида уларнинг роли ва фаоллигини ошириш масалаларида давлат сиёсатини амалга ошириш;
б) оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва уларга ёрдам бериш;
в) хотин-қизларни ишга жойлаштириш ва уларнинг ижтимоий ва меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш;
г) жиноят содир этишга мойил бўлганлар билан якка тартибда иш олиб бориш орқали хотин-қизлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикасини амалга ошириш;
д) "Иўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Вазифалар тақсимотини, шунингдек котибиятнинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлашга киритади, мутахассиснинг иш режаларини тасдиқлайди.
Ҳоким ёки унинг ўринбосари ўтказадиган йиғилишларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва комиссиялар мажлисларида, шунингдек, котибиятнинг иш юритиш соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган бошқа йиғилишларда қатнашади.
Иш юритишни белгиланган тартибда олиб боришни таъминлайди, чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.
Котибият ишлари бўйича ижро интизомига тўлиқ жавоб беради ва йиғма жилдларга ҳужжатлар тўпламини йиғади, назоратни олиб боради.
Вилоят ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси бўлмаганда жисмоний ва юридик шахслар (хотин-қизлар) ни қабул қилади ва муаммолари ечимида ёрдам беради.
Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги тегишли комиссиялар фаолияти юзасидан ҳужжатларни тайёрлайди ва назоратини олиб боради.
Ҳукумат қарорлари Давлат ва ҳудудий дастурларининг бажарилиши юзасидан туман-шаҳар ва тегишли ташкилотлардан ҳар ой (айрим кўрсаткичлар бўйича) ва чорак давомида маълумотлар олиб боради, таҳлил этади, уларнинг ижросини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар белгилайди, юқори ташкилотларга ҳисобот тайёрлайди.
Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ўтказиладиган барча йиғилишлар, тадбирларнинг ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминлайди.
Хотин-қизлар фаолияти билан боғлиқ жамоатчилик, нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиришни Хотин-қизлар қўмитаси раиси билан ташкил этади.
Хотин-қизларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боради, улар иштирокида турли спорт тадбирларини ташкил этади.
Олий Мажлис ва Ҳукумат қарорлари, Ўзбекистон Хотин-кизлар қўмитасининг қарорлари, Бошқарув йиғилиш баёнларининг топшириқлари ижросини таъминлайди, назорат қилади ва юқори ташкилотларга маълумотлар, ҳисоботлар тайёрлайди.
Котибиятда фаолият юритаётган ходимларга методик ёрдам беради, ишларни тақсимлайди, ижро интизомини назорат қилади.
Зулфия номидаги Давлат мукофоти бўйича вилоят комиссияси фаолиятини мувофиқлаштиради.
Узбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сон Фармони амалга оширилиши бўйича чора-тадбирлар бажарилишини мувофиқлаштирувчи вилоят комиссияси иши ташкилл аштиради.
Қуйидаги ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб боради:
шаҳар, туман хотин-қизлар қўмиталари;
“Соғлом авлод учун" жамғармаси;
“Тадбиркор аёл” уюшмаси вилоят бўлими;
“Қизил ярим ой” жамияти;
“Оила” илмий-амалий маркази вилоят бўлими;
Хотин-қизлар ўқув маркази.


Охирги ўзгариш: 11/09/2018 12:46.   Кўрилганлиги: 831
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/regional_government/apparatus_duties/viloyat-hokimining-orinbosari-viloyat-xotin-qizlar-qomitasi-kotibiyati-mudirining-vazifalar-taqsimoti

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг