Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари котибияти мудирининг функционал вазифалари

Вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари котибияти мудирининг функционал вазифалари

Вилоят ҳокимлиги жамоат ва диний ташкилотлари билан алоқалари бўйича котибияти мудири бевосита вилоят ҳокимига ҳамда вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарига бўйсунади.

Котибият фаолиятига раҳбарлик қилади ва котибиятга юклатилган вазифаларни бажариш бўйича шахсан жавобгар ҳисобланади.
Котибият фаолиятини ташкилий, ахборот, маъмурий-хўжалик жиҳатидан барқарорлаштиради, шунингдек, хизмат интизоми такомиллашувини таъминлайди.
Котибиятга тааллуқли доимий комиссиялар ҳамда вилоят ҳокимининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари томонидан ўтказиладиган мажлисларни ташкил қилади.
Антиконституцион ва диний экстремистик ҳаракатларнинг олдини олиш масалаларида вилоят ҳокимлиги мутасадди раҳбарлари, шаҳар ва туман ҳокимликлари, ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликни ташкил этади.
Вилоятнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётини барқарорлаштиришга
қаратилган ҳатти-ҳаракатларда юқоридаги мутасаддилар билан ҳамкорликда чоралар кўради.
Ҳудудий бошқарув органлари билан ҳамкорликда Узбекистондаги диний ташкилотлар фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳокими қарорлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларга тўла ва узлуксиз риоя этилишини таъминлайди;
Узбекистон Республикасидаги сиёсий партияларнинг вилоят бўлимлари, вилоят жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни уюштиради ва назорат қилади. Самарқанд вилоятидаги диний ташкилот ва муассасалар фаолиятини мувофиқлаштириб боради.
Котибият фаолиятига доир Ўзбекистон Республикаси Президента фармон ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокими қарорлари ва фармойишларининг ижроси юзасидан тизимли назоратни ташкил қилади.
Вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари котибияти фаолиятининг ички тартиб-интизомини ўрнатади.
Котибият фаолиятига оид қарор, фармойиш лойиҳалари ва кўрсатмалар тайёрланишини таъминлайди.
Вилоят ҳокими ўринбосарининг турли тадбирлардаги вакиллик манфаатларини амалга оширади.
Жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқаларга оид тадбирларни ишлаб чиқади ва уларнинг самарали амалга оширилишини таъминлайди.
Ҳокимнинг жамоат ва диний ташкилотлари билан алоқалар бўйича ўринбосари топшириғига биноан, котибият фаолиятига доир ахборот ҳужжатлари ва маълумотларини белгиланган тартибда тайёрлайди.
Котибият фаолиятига тааллуқли меъёрий ҳужжатларнинг шаҳар ва туман ҳокимликлари ва бошқа жамоат ташкилотлари ҳамда диний ташкилотлар томонидан ижро этилиши юзасидан назорат ўрнатади.
Котибиятга тушган ҳужжатларни, хатларни, шу жумладан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиб, ҳисобга олади, уларни ижрочиларга етказиш ва назорат этишни йўлга қўяди.
Ҳокимнинг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарини хат, ариза, шикоят ва юқори ташкилотлардан келган ҳужжатларнинг ҳолати ва бажарилиши ҳақида мунтазам хабардор қилиб боради, унинг шахсий қабулини ташкил этади.
Ҳар ойда тушган хатлар ижросининг аҳволини таҳлил қилади.
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини
бевосита жойларда ўрганилишини ташкил этади.
Мурожаат қилган жисмоний ва юридик шахсларнинг шахсий масалалар бўйича қабулини ва ёзма мурожаатларнинг аниқ ҳисобини юритади.
Ижроси тугалланган ҳужжатларни қабул қилиш, ҳисобга олиш ва сақлашни амалга оширади ҳамда ҳужжатларни расман вилоят ҳокимлиги архивига топширилишини ташкиллаштиради.
Қуйидаги ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб боради:
Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси вилояти бўлими;
Ўзбекистон Республикасидаги сиёсий партияларнинг вилоят бўлимлари;
“Ўзбекистон чернобилчилари” ассоциацияси вилоят бўлими миллий- маданий марказлар;
Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси вилоят Кенгаши;
Фуқаролик жамияти шаклланишини ўрганиш мустақил институти Самарканд вилоят ҳудудий бўлими;
Узбекистон Мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги;
Ноисломий диний ташкилотлар;
миллий-маданий марказлари;
бошқа тегишли жамоат ташкилотлари.


Охирги ўзгариш: 11/09/2018 12:45.   Кўрилганлиги: 848
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/regional_government/apparatus_duties/viloyat-hokimining-jamoat-va-diniy-tashkilotlar-bilan-aloqalar-boyicha-orinbosari-kotibiyati-mudirining-funktsional-vazifalari

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг