Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Вилоят ҳокимлиги Ишлар бошқарувчисининг вазифалар тақсимоти

Вилоят ҳокимлиги Ишлар бошқарувчисининг вазифалар тақсимоти

Вилоят ҳокимлиги ишлар бошқармасига умумий раҳбарлик қилади, ваколатига кирувчи масалаларни ҳал қилиш бўйича йўналишларни ва вазифаларни белгилайди.

Ишлар бошқармасига юклатилган вазифаларга шахсан жавоб беради, корхона ва ташкилотларга ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича вилоят ҳокимлиги номидан иш кўради. Ишлар бошқармаси таркибидаги ходимлар фаолиятига раҳбарлик қилади ва улар ишини ташкил қилиб, такомиллаштириш чораларини белгилайди.
Ҳокимлик аппаратида иш юритиш ва ҳужжатлар билан ишлаш, ариза ва шикоятлар ҳамда компьютерлаштириш масалаларига раҳбарлик қилади, аппарат ходимларининг самарали ишлаши учун зарур бўлган шарт- шароитларни яратилишини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлайди, ахборот- коммуникация технологияларини жорий этиш йўли билан ишлар сифатини яхшилашни амалга оширади.
Ҳокимликнинг фаолиятини молиявий-хўжалик ва моддий-техник таъминлашни ташкил қилади, молия интизомига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширади.
Вилоят ҳокимлиги гуруҳ ва котибиятлари билан ҳамкорликда халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиялари қарорлари, ҳокимнинг қарор ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашни ташкил этади.
Вилоят ҳокимлиги бошқарув аппарата таркибий бўлинмалари билан биргаликда халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессияларига ва бошқа йиғилишларга техник хизмат кўрсатишни ташкил қилади.
Вилоят ҳокимлиги хўжалик хизмати бўйича кадрларни танлаш ва уларни жой-жойига қўйиш билан шугулланади. Хўжалик хизмати бўйича буйруқлар чиқаради, шартномаларни имзолайди, молия хўжалик ишларига раҳбарлик қилади.
Вилоят ҳокимлигида режим (кириш-чиқиш)ни тартибга солади ва кунлик назоратни олиб боради.
Ишлар бошқармаси тўгрисидаги Низомга ва ҳокимнинг қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


Охирги ўзгариш: 11/09/2018 12:09.   Кўрилганлиги: 689
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/regional_government/apparatus_duties/samarqand-viloyati-hokimligi-yuristining-vazifalar-taqsimoti

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 12

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг