Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳи раҳбарининг вазифалар тақсимоти

Ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳи раҳбарининг вазифалар тақсимоти

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳига бевосита раҳбарлик қилади, гуруҳ мутахассисларининг ишларини ташкил қилади ҳамда мазкур Низомда белгиланган вазифалар ҳамда функцияларнинг бажарилиши юзасидан шахсан жавоб беради;

киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принципларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
тасдиқланган тузилмага ва штатлар рўйхатига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, мутахассисларнинг касбий даражасини ва иш малакасини ошириш, уларни рагбатлантириш ва уларга жазо чоралари кўриш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ва тақдим этади;
мутахассислар ўртасида вазифалар тақсимотини, шунингдек бўлинманинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлашга киритади;
гуруҳнинг иш юритиш соҳасига кирувчи масалалар бўйича вилоят ҳокими томонидан ўтказадиган йиғилишларда қатнашади;
иш юритишни белгиланган тартибда олиб боришни таъминлайди, чиқувчи хат-хабарлар лойиҳаларини белгиланган тартибда имзолаш учун тақдим этади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар бўйича ҳокимликка юкланган вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
жамоат тартибига риоя этишни, фуқаролар хавфсизлигини, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда соғлиғини муҳофаза қилишни, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишни таъминлаш, паспорт-виза режимига риоя қилиш, ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш масалаларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини қонунчиликда белгиланган ваколатлар доирасида мувофиқлаштиради;
ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар содир этган шахслар билан ишлаш масалаларида ҳуҳуқни муҳофаза қилиш ва давлатнинг бошқа органлари ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишни таъминлайди;
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича давлат дастурлари тайёрланиши ва амалга оширилишини таъминлайди;
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилиши, тасдиқланиши ва амалга оширилишини таъминлайди;
ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг ҳолатини таҳлил қилиш, жиноятчиликка қарши курашиш ва жиноятчиликни қисқартириш шакллари ва усулларини, шунингдек чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ишларини ташкил этади;
жиноятчилик, терроризм ва диний экстремизмга қарши курашишга жамоатчиликни кенг жалб этиш ишларини ташкил қилиш йўли билан қонун устуворлигини таъминлаш чора-тадбирларини амалга оширади;
давлат стратегик ва сафарбарлик захираларини шакллантиришни, шу жумладан, уларни тўплаш, сақлаш ва янгилаб боришни, шунингдек давлат стратегик ва сафарбарлик захираларидан белгиланган тартибда тезкорлик билан фойдаланишга доимий тайёр бўлишни таъминлаш ишларини мувофиқлаштиради;
вилоят ҳокимлиги котибиятлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш, чегаралар яқинидаги муаммоларни ҳал этиш, нолегал миграцияга қарши курашиш, республика ҳудудига товарлар ва контрафакт маҳсулотларни ноқонуний олиб кириш масалалари билан боғлиқ тадбирларни белгиланган тартибда амалга оширади;
мудофаа қудратини таъминлаш, ҳарбий хизматга мажбур шахсларни ҳисобга олиш чора-тадбирларини амалга ошириш, бронга қўйиш масалалари бўйича ҳудудий бошқарув органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради;
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини тугатиш, табиий офатлар, эпидемиялар ва бошқа экстремал ҳолатларда тегишли органларнинг ишларини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;
гуруҳда махфийлик режимини ва гуруҳ фаолиятига дахлдор бўлган давлат сирлари ҳисобланадиган хужжатларни ҳимоя қилишни таъминлайди;
ҳоким томонидан ўтказиладиган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича йиғилишларнинг кун тартиби лойиҳаларини шакллантиради, ҳокимга тасдиқлатади ва тегишли ҳужжатларнинг тайёрланишини таъминлайди;
ҳоким томонидан ўтказиладиган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича йигилишларни ташкил қилади, топшириқларни умумлаштиради, уларнинг бажарилишини назорат қилади, уларнинг бажарилиши ва натижалари тўгрисида ҳокимни белгиланган муддатларда хабардор қилади;
ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳи тўгрисидаги Низомга ва ҳокимнинг қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Вилоят ҳокимининг бошқа топшириқлари ижросини таъминлайди.
Қуйидаги комиссиялар иш фаолиятини ташкил этади:
Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Хорижий фуқароларга шу жумладан МДҲ қатнашчилари бўлган давлат фуқароларига ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга вилоят ҳудудида яшаш учун рухсатномалар бериш, шунингдек уларни доимий рўйхатдан ўтказиш билан боглиқ масалаларни кўриб чиқиш бўйича махсус комиссия;
вилоятда эпидемияга қарши кураш фавқулодда комиссияси;
Тошқинга қарши кураш бўйича вилоят комиссияси;
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳудудий комиссия;
Жиноятчиликка ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш бўйича ҳудудий комиссия;
Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш минтақавий комиссияси;
қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган ва гуруҳ фаолиятига тааллуқли бўлган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.
Қуйидаги бошқарма ва вилоят ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради:
вилоят Мудофаа ишлари бўйича бошқармаси; вилоят ҳудудидаги ҳарбий қисм ва муассасалар; вилоят прокуратураси;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг вилоят бошқармаси;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси;
вилоят ички ишлар бошқармаси; вилоят адлия бошқармаси;
вилоят жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судлари; адвокатлар палатаси;
вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси; вилоят божхона бошқармаси; вилоят ҳокимининг захира омборхонаси; бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари.


Охирги ўзгариш: 11/09/2018 12:07.   Кўрилганлиги: 833
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/regional_government/apparatus_duties/harbiy-safarbarlik-va-favqulodda-vaziyatlar-masalalari-guruhi-rahbarining-vazifalar-taqsimoti

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 15

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг