ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ ИНВЕСТИЦИЯЛАР, ИННОВАЦИЯЛАР, ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН КОРХОНАЛАРГА КЎМАКЛАШИШ, ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ВА КИЧИК САНОАТ ЗОНАЛАРИ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ЎРИНБОСАРИ КОТИБИЯТИ МУДИРИНИНГ ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ


Котибиятнинг умумий фаолиятига раҳбарлик қилади ва қуйидаги ишларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Олий Мажлис палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларини, халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарорларини, вилоят ҳокимининг мазкур котибиятга тегишли бўлган қарор, фармойиш ва топшириқларининг ижросини ташкил этади ва назорат қилади;

котибиятга юкланган вазифаларни бажариш бўйича вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари масалалари бўйича ўринбосари ишларини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;

белгиланган тартибда ҳокимлик иш режаси лойиҳасини тегишлилигини шакллантиради, унинг бажарилиши юзасидан назоратни амалга оширади;

котибиятга юкланган вазифаларни бажаришда котибият ходимларига ишларни тақсимлайди ва бевосита ижросини назоратга олади;

ҳокимликка киритилган таклифларнинг ҳамда котибият иш юритиши соҳасига кирувчи масалалар бўйича ҳалқ депутатлари вилоят Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳалари кўриб чиқилишини таъминлайди, қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилади;

инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари масалаларига оид бўлган ҳужжатлар устидан тизимли мониторинг ташкил этилишини ва олиб борилган ишлар натижадорлиги тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантиради, шунингдек, муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини, истиқболли вазифалари амалга оширилишини таъминлайди;

вилоят ҳокими ва вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари масалалари бўйича ўринбосари томонидан ўтказиладиган мажлислар, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишлари ва турли комиссиялар мажлисларининг тегишли қисми бўйича йиғилиш материалларини тайёрлайди ва қабул қилинган қарорлар билан расмийлаштирилишини мувофиқлаштиради;

котибиятга келиб тушган барча корреспонденциялар, хатлар ва бошқа ҳужжатларни кўриб чиқади ва вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари масалалари бўйича ўринбосарига киритади;

вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари масалалари бўйича ўринбосарининг топшириқларини, хат ва бошқа ҳужжатларни тегишли ижрочиларга етказилишини таъминлайди ва уларнинг ижроси бўйича мониторинг олиб боради;

котибият тизимидаги бошқармаларга раҳбар лавозимларга амалдаги ва истиқболли кадрлар заҳирасини шакллантириш юзасидан таклифлар киритади;

инвестициялар, инновациялар, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари соҳасида юқори ўсиш суръатларини таъминлаш мақсадида ушбу соҳага оид таркибий ўзгаришларни амалга оширишга, амалга оширилаётган инвестиция сиёсатини олиб боришга, инновацион ривожланиш механизмини изчил жорий этишга йўналтирилган аниқ чора-тадбирларни амалга оширишни таъминлайди;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, шаҳар ва туман ҳокимларининг, бошқа ташкилотларнинг, биринчи навбатда, инвестиция, инновация йўналишларида вилоят улушини янада кўпайтириш бўйича минтақавий дастурларни амалга оширишга доир фаолиятини мувофиқлаштиради;

ҳудудий инвестиция дастурлари амалга оширилишини, янги ишлаб чиқаришни ўз вақтида ишга тушириш ҳамда ишлаётган корхоналарга кўмаклашиш, шунингдек уларга хорижий инвестицияларни жалб этиш ишларини фаол бажаради;

республика иқтисодиётини ривожлантириш учун ўртача ва узоқ муддатли дастурларга киритилган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашади;

ташқи иқтисодий алоқалар борасидаги фаолиятни кенгайтиришга, инвестицияларни, жумладан хорижий тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этишга имконият яратади;

республикага ташриф буюрган олий мартабадаги расмий делегацияларни кутиб олиш ва кузатиш билан боғлиқ бўлган маросимларни ташкил этиш ва дастурлар ишлаб чиқишда иштирок этади;

заҳирага киритилган номзодларни тайёрлаб бориш ишларини ташкил этади;

котибият фаолиятига доир қарор, фармойиш ва бошқа ҳужжатларни тайёрлайди.

Ўз ваколати доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳукумат органларида вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари масалалари бўйича ўринбосари номидан турли тадбирларда вакиллик манфаатларини амалга оширади;

вилоят ҳокими ва вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари масалалари бўйича ўринбосарининг топшириқларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


Охирги ўзгариш: 30/03/2018 15:03.   Кўрилганлиги: 68

 

Сўровнома


Сайтга баҳо беринг

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 5

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг