Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Қаттиқ маиший чиқиндилар тўпланишининг энг кам меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида

Қаттиқ маиший чиқиндилар тўпланишининг энг кам меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида

.

Қаттиқ маиший чиқиндилар

тўпланишининг энг кам

меъёрларини тасдиқлаш

тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги  “2019 — 2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4291-сонли қарори билан тасдиқланган 2019-2028 йилларда  Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишлар стратегиясининг 40-банди ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўпланиш меъёрларини аниқлаш бўйича ўтказилган экспериментал тадқиқот ва хронометраж натижаларини инобатга олиб,

 

                                                                                           Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

  1. Вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари (А.Шукуров), вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси (Д.Ачилов), “Тоза ҳудуд” ДУК (З.Юсупов), вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази (Х.Боймуродов) нинг Қаттиқ маиший чиқиндилар тўпланишининг энг кам меъёрларини тасдиқлаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
  2. Вилоятда қаттиқ маиший чиқиндилар тўпланишининг энг кам меъёрлари (кейинги ўринларда – Меъёрлар) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси (Д.Ачилов) вилоятдаги барча санитар тозалаш корхоналари билан биргаликда ҳудудларни санитария жиҳатдан тозалаш ишларини мазкур қарор билан тасдиқланган меъёрлар асосида ташкил этилишини таъминласин.
  4. Белгилаб қўйилсинки, меъёрлардан:

санитар тозалаш корхоналари фаолиятларини олдиндан режалаштириш;

чиқинди ташиш техникалари, механизмлар ва ускуналарга бўлган талаб ва эҳтиёжларни ҳисоб-китоб қилиш;

санитар тозалаш корхоналари томонидан маиший чиқиндиларни йиғиш ва аҳоли пунктларидан олиб чиқиш хизматини кўрсатиш;

юридик шахслар билан шартномалар тузиш;

маиший чиқиндиларни утилизация қилиш, зарарсизлантириш, қайта ишлаш соҳасининг усулларини белгилаш мақсадларида фойдаланилади.

  1. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати - матбуот котиби (М.Мирзаев), вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонаси (А.Анваров) ушбу қарорни “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталарида расман эълон қилинишини ва вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласинлар.
  2. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Шукуров зиммасига юклатилсин.
  3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

 

                                             Вилоят ҳокими                                                        Э.Турдимов

Қарорни юклаб олиш (PDF 1.03 MБ)

 


Охирги ўзгариш: 22/05/2020 20:18.   Кўрилганлиги: 54
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/qattiq-maishiy-chiqindilar-toplanishining-eng-kam-meyorlarini-tasdiqlash-togrisida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 9

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг