Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

СамИСИ ўқитувчиси ва талабаси халқаро танловда ғолиб бўлди

СамИСИ ўқитувчиси ва талабаси халқаро танловда ғолиб бўлди

Ҳозирги кунда бутун дунё тамаддунига нотинчлик раҳна солаётган бўлса-да, илм дунёсига бу вазият дахл қилолмайди. 

Чунки илм кишилари ҳаётимизни изга солиш учун ҳам қайғурадилар ва изланишдан сира тўхтамайди.

Яқинда Россия Федерациясининг ”Новая наука” халқаро илмий тадқиқот маркази томонидан "Тадқиқот - 2020” III халқаро илмий-тадқиқот танлови бўлиб ўтди.

Танлов ўндан ортиқ йўналишларда ўтказилди. Унда 30 га яқин давлатдан, хусусан, Европа ва МДҲ мамлакатларининг талабалари иштирок этди.

Танловнинг иқтисод йўналиши бўйича Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти талабаси Шохруҳбек Ўролов ва илмий раҳбари Юлдуз Ўринбоева ҳам фаол қатнашди ва биринчи ўринни қўлга киритди.


Охирги ўзгариш: 06/06/2020 11:33.   Кўрилганлиги: 413
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/tenders/samisi-oqituvchisi-va-talabasi-xalqaro-tanlovda-golib-boldi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.