Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд вилояти ҳокимлиги инжиниринг компанияси 2015 йилда реконструкция қилиниши режалаштирилган қуйидаги объектни тўлиғича қуриб фойдаланишга топшириш шарти билан пудратчи ташкилотини танлаш бўйича танлов савдоси ўтказилишини эълон қилади

Самарқанд вилояти ҳокимлиги инжиниринг компанияси 2015 йилда реконструкция қилиниши режалаштирилган қуйидаги объектни тўлиғича қуриб фойдаланишга топшириш шарти билан пудратчи ташкилотини танлаш бўйича танлов савдоси ўтказилишини эълон қилади

КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАР ДИҚҚАТИГА!

Объект номи ва жойлашган манзили

Буюртмачи бошланғич нархи (қўшимча қиймат солиғисиз)

Буюртмачи бошлангич нархи (қўшимча қиймат солиғибилан)

Қурилиш муддати

1.

Самарқанд шаҳридаги 60-сон махсус мактаб интернатини (210 ўқувчи ўринли қўшимча ўқув блоки, 150 ўринли ётоҳхона, 180 ўринли ошхона қурилиши ва тугалланмаган қурилишни тугатиш, фаоллар зали ва кирхона) реконструкция қилиш

2 857 087 500 сўм

3 428 505 000 сўм

9 ой


 

Қурилиш ишлари бюджетдан ташкари таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция килиш, капитал таъмирлаш ва жихозлаш фонди маблаглари хисобидан молиялаштирилади.

 

Савдо ташкилотчиси - Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Самарқанд вилоятининг қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг маркази.

 

Буюртмачи:Самарқанд вилояти ҳокимлиги инжиниринг компанияси

 

Манзили:Самарқанд шаҳри, Кўксарой майдони, 1-уй.Телефон: 0 (366) 231-10-93.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қурилиш ташкилотларини янада ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорига асосан пудрат ташкилотини танлаш фақат давлат реестрига кирган ташкилотлар ўртасида амалга оширилади.

Талабгор сифатида иштирок этаётган корхона ва ташкилотлар қуйидаги талабларга мос келишлари керак: улар танлов савдолари предмети қийматининг камида 20 фоизи миқдоридаги айланма маблағларнинг мавжудлиги ёки кўрсатиб ўтилган маблағларни беришга банк кафолатномаси, ишлаб чиқариш базалари, ишлар (хизматлар)ни бажариш учун зарур бўлган меҳнат ресурслари ва мутахассислар мавжудлиги, танловга қўйилган объектга ўхшаш иншоотларда ишлаганлик тажрибага, кўникмаларга эга бўлишлари ҳамда шартномалар тузиш юзасидан фуқаролик-муомала ҳуқуқий лаёқатга эга бўлишлари лозим.

Танлов савдоларида мамлакатимиз ва чет эл қурилиш ташкилотлари қатнашганда, уларнинг танлов таклифларини баҳолашда мамлакатимиз пудратчиларга қуйидаги нарх преференциялар эътиборга олинади: қонун ҳужжатларига мувофиқ импорт қилувчилар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)ни импортга етказиб бериладиган танлов таклифлари қатнашчиларнинг танлов таклифларини баҳолашда кўрсатиб ўтилган солиқ суммаси қўшимча равишда ҳисобга олинади.

Савдода қатнашиш ва танлов савдоси ҳужжатларига эга бўлиш учун сўровнома билан савдо ташкилотчиси – Самарқанд вилоятининг қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг марказига қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин:


Самарқанд шаҳри, Кўксарой майдони, корпус -2Д, 403-хона. Телефон: 0 (366) 231-13-51;Факс:0 (366) 233-32-00. 

Танлов ҳужжатлари бир тўпламининг қиймати – 80 000 (саксон минг) сўм.

 

Таклифлар (офёрталар)ни савдо ташкилотчисига тақдим этишнинг охирги муддати офёрталар очилиш куни ва соатигача.

Таклифлар (офёрталар) очилиши, матбуотда эълон чоп этилган кундан бошлаб камида 30 кундан кейин Самарқанд вилоят ҳокимлиги Инжиниринг компанияси биноси – Самарқандшаҳри Кўксарой майдонида соат 10.00 да ўтказилади.


Киритилган вақти: 13/12/2014 19:54.   Кўрилганлиги: 2518
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/tenders/samarqand-viloyati-hokimligi-injiniring-kompaniyasi-2015-yilda-rekonstruktsiya-qilinishi-rejalashtirilgan-quyidagi-obektni-toligicha-qurib-foydalanishga-topshirish-sharti-bilan-pudratchi-tashkilotini-tanlash-boyicha-tanlov-savdosi-otkazilishini-elon-qiladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.